Сайлов-2017: Темир Сариев биринчи бўлиб МСКга тўпланган имзоларни топширди

686

«Ак шумкар» партиясидан президентликка номзод Темир Сариев ўзининг тарафдорлари ичидан 60 минг имзо йиғиб, марказий сайлов комиссиясига биринчи бўлиб топширди.

Имзолар солинган бир неча картон қутини Сариев ўзи кўтариб келиб, МСКга топширган. Қонун бўйича ҳар бир номзод МСКга 30 мингдан кам бўлмаган имзо тўплаб бериши керак, бироқ Сариев бундан икки марта кўп тўплаган.

У ўзининг тарафдорлари ва жамоасининг кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

«Бизнинг сайловимиз адолатли рақобат билан ўтади деб ишонаман», - деди Сариев.

Агар МСК тўпланган имзоларнинг асл нусҳаси эканлигини тасдиқласа, унда Сариев давлат тили бўйича синовдан ўтиши кутилмоқда.

Шунингдек Сариев бир миллион сом миқдорида мажбурий турда тўкиладиган гаровни бериши керак. Номзоднинг сайлов фондида ҳозирда 2,2 миллион сом бор. Бу вақтгача номаълум кишилар 19-июнга ўтар кечаси президентликка номзод Темир Сариевни Ўш вилоятидаги штабига бостириб киришган. Бундан бир кун аввал судда Сариев порахўрликда гумон қилинаётган муҳолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаев фойдасига кўрсатма берган. Ҳозирда КСДП президент партиясидан премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ва қамоқда ўтирган сиёсатчи Омурбек Текебаев билан бирга умумий 32 киши президентликка номзодини қўйган.

Президент сайлови жорий йилнинг 15-октябрида ўтади.

Муаллиф: Айдар Айбеков

Сурат: «24.kg».