Атамбаев Ўзгандаги кўчкидан жабрланганларга 10 миллион сом ажратди

679

Президент Алмазбек Атамбаев жорий йилнинг баҳор ойларида Ўш вилоятидаги ер кўчкида жабрланганларга 10 миллион сом ажратди. Ҳукумат бу пулга уйсиз қолган оилаларга етти уй қуриб беришни режалаштирмоқда.

Давлат раҳбари жабрланган оилаларнинг моддий ҳолати оғир бўлганлиги учун ўзининг президентлик фондидан 10 миллион сомга яқин маблағ ажратига қарор қилди.

Ажратилган маблағга Ўш вилоятининг Ўзган райони Жалпак-Таш қишлоқ ҳудуди билан Аюу қишлоғида ер кўчкидан жабрланган оилаларга уйлар қурилади.

Жорий йилнинг баҳор фаслида Ўзган районида катта ер кўчкиси бўлиб, ўттизга яқин киши ўлган.

Аюу қишлоғида кўчки 11 уйни босиб қолган, уни остида 24 одам қолган. Қутқарувчилар вайроналар остидан саккиз одамни жасадини оkиб чиқишган.

Ничке-Сай қишлоғида 24-мартда кўчки уйларни босиб қолиб, натижада олти киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар қайта бўлган кўчки туфайли уларнинг жасадларини олиб чиқишолмаган.

Жалпак-Таш қишлоқ ҳудудида 30-апрелда кўчки 11 уйни босиб қолган. Бундан аввалроқ маҳаллий яшовчилар хавфсиз ҳудудга кўчирилганлиги учун жабрланганлар бўлмаган.

Президент бу вақтгача кўчкида ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 100 минг сомдан берган.

Шунингдек ҳукумат, ер кўчкидан жабрланганлар учун бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан йиғилган 26 миллион сомни ўтказиб берган.

Бундан ташқари давлат жабрланган 900 оилани кўчиришга 219 гектар ер ажратган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева