Текебаев иши. Суд барча гувоҳларни сўроқ қилмай туриб ишнинг материалларини кўра бошлади

582

Суд гувоҳлар бир хил кўрсатма бера бошлагани учун иш материалларини эълон қила бошлади. Шунинг учун адвокатлар уч марта суддан бош тортишни талаб қилди, бироқ у адвокатларнинг талабини инкор қилди.

Россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан бир миллион АҚШ доллар олган деб гумон қилинаётган Омурбек Текебаев бўйича навбатдаги суд йиғини 20-июлда бўлиб ўтди.

Суд йиғинининг кўп қисмида оқловчи томон, прокурорлар ва судлар гувоҳлардан кўрсатма олишни давом эттириш керакми ёки иш материалларини қарай бошлаш керакми тортишишди.

Адвокатлар ппрокуратурани суд материалларини эълон қилиши кераклиги бўйича илтимосидан норози бўлишди.

«Гувоҳларнинг ҳаммаси бир хил кўрсатма бериб, янги сабаблар очилмаётгани сабабли мен қолган гувоҳларни сўроқ қилишни тўхтатиб, иш материалларини қарашни таклиф қиламан», - деди прокурорларнинг бири.

Оқловчи томон янги сабаблар айтилади деб гувоҳлардан кўрсатма олишни давом эттириш кераклигини айтди.

«Мана масалан, кўрсатма бермаган гувоҳлар орасида "Супара" администратори бор, у менга туғишган ёки партиядош эмас. Нима учун у сўроқ қилинмайди?» - деди айбланувчи Текебаев.

Бироқ оқловчи томоннинг келтирган сабабларига қарамай суд иш материалларини эълон қилишга қарор қилди.

Адвокатлар биринчисида суд гувоҳлардан кўрсатма олишни давом эттириш кераклигига розилик бермагани учун ундан бош тортишни талаб қилди.

Иккинчи бош тортиш талаби, суд гувоҳлардан кўрсатма олишга тўсқинлик қилгани учун ва оқловчи томон «ҳар бир танаффус вақтида бир хонага кирган» суд билан прокурорлар ўртасида яширин келишуви борлигидан гумонлангани сабаб бўлди.

Шундан сўнг адвокатлар яна бир марта суддан бош тортишни талаб қилиб, бунга оқловчи томон келтирган сабабларни суд ҳисобга олмай, бошқа асослар билан бош тортгани сабаб бўлди

Натижада суд уч марта адвокатларнинг талабини инкор қилиб, ишнинг материалларини эълон қила бошлади. Текебаев мажлис вақтида суд эълон қилган ишнинг ярмига изоҳ бермоқчи бўлганда, суд унинг ўйини амалга оширмади. Суднинг сўзларига кўра, у томонларнинг фикрини иш материаллари эълон қилингандан сўнг эшитади.

Текебаевнинг оқловчиси Искен Афиджанов Kloop.kgга берган интервьюсида мухолифатчи бўйича суд мажлисини «судлаб юбориш» деб атади.

«Суд жуда шошилиб айбловни эълон қилмоқчисиз. Биз бу нарсани аниқ судлаб юбориш, суд зўравонлиги, суд мажлисини мухолифатчига нисбатан адолатли сиёсий босим кўрсатишнинг белгиси деб ҳисоблаймиз», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Текебаевни президентлик сайловидан четлатиш учун суд ҳукумат томонидан айблов ҳукмини чиқариш бўйича кўрсатма олган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Регина Им