Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Жалолобод вилоятига бўлган иш сафари вақтида Бишкек-Ўш йўлининг 113-чақиримидаги ҳолатни кўриб танқид қилди. Жээнбеков билдиришича, транспорт министрлигига қарашли Бишкек-Ўш йўлининг давлат дирекцияси раҳбарини хизматдан олиш керак.
Жээнбеков 19-июлда давлат дирекциясининг Бишкек-Ўш йўли бўйича ишини «жиддий» танқид қилди.
У 113-чақиримдаги йўл участкасининг ҳолатига ва бир ярим ой ичида ходимлар 2,5 чақирим асфальт тўшаганига норози бўлди.
Премьер-министр таъкидлашича, «лоқайдлик» ва аввал белгиланган қурилишнинг вақти тўхтагани» учун Бишкек-Ўш йўли бўйича давлат дирекциясининг раҳбари Изатбек Токтомамбетов жавобгарликка тортилиши керак.
Жээнбековнинг айтишича, унга ҳар куни йўлнинг ночорлиги бўйича арзланган хатлар келади ва Токтомамбетовни ишдан четлатиш буйруғи берилган.
«Таъмирлаш ишлари яқинда бошланганини кўрдим. Эллардан доим Бишкек-Ўш йўлининг ночорлиги бўйича арзланган хатлар келади. Ҳар куни бу йўл орқали икки минга яқин автомашина ўтади. Иш бошлангандан бошлаб 45 кун ичида 2,5 чақиримгина асфальт тўшалганига ишониш қийин», - деди Жээнбеков.
Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, давлат дирекциянинг молия ва бўлиштириш бўйича муаммолари йўқ, тасарруфида барча керакли техникалари бор.
«Агар об-ҳаво кундузи ишлашга имкон бермаса, ишни кечаси давом эттириш керак эди. Яъни молия бўйича муаммо йўқ, барча керакли техникалар бор. Ишчиларнинг бефарқлиги сабабли барча арзлар ўлка ҳукуматига келмоқда», - деди у.
Натижада Жээнбеков барча йўл таъмирлаш ишларини 15-августгача битиришни топширди, акс ҳолда қурилиш ишларига жавобгарлар жазоланади.
Давлат дирекцияси август ойининг ўртасигача таъмирлайдиган йўлнинг умумий узунлиги 12 чақирим, унинг 2,5 чақирими битган. Бу вақтгача ҳукумат йўл таъмирлаш ишларига 98 миллион сом ажратган.
Муаллиф: Рустам Халимов