Таълим министирлиги мактаб битирувчиларининг 48 минг хато ёзилган гувоҳномани алмаштириб беради

536

Қирғизистон бўйича мактаб битирувчилари 48 минг хато ёзилган гувоҳнома олишган. Маориф министрлиги ҳужжатларни ярмини тўғрилаб битди, қолган ярмини ҳафта охиригача битиришни ваъда қилишди.

Фан ва маориф министрлиги билдиришича, гувоҳномалардаги хатоликлар босмахонанинг техник носозликлари сабабли ва мазкур маҳкаманинг ходимлари томонидан бўлган.

Гувоҳномаларни тайёрлаган «Тартиб» яроқсиз ҳужжатларни ўз ҳисобидан алмаштириб беради. Маориф министрлигининг ходимларига хайфсан эълон қилинди.

Гувоҳномаларда қуйидаги хатоликлар бўлган:

«Қирғиз Республикасининг сўзида охирги «н» ҳарфи тушиб қолган;

«Умумий ўрта таълими тўғрисидаги шаҳодатномаси яроқсиз» деган хато бўлиб, «аттестатисиз» деб ёзилмаган;

Айрим мактаб битирувчилари исм шарифи тўғри ёзилмаган гувоҳномаларни олишган. Билим бериш министрлиги хатоларни июль ойининг бошида тўғрилашга киришган.

Ҳозирда ҳужжат ичидаги хатолар тўғирланмоқда, бироқ мазкур муассаса Санкт-Петербургдан махсус қоғозни кутмоқда.

Министрликнинг билдиришича, қоғозни Бишкекка 19-июлда олиб келишади, янги гувоҳномалар 20-21-июлда тайёрланади.

«Муассаса ҳужжатларни 22-23-июль кунлари етказишни режалаштирмоқда», - деб билдирди маҳкаманинг матбуот хизматидан. Жалолобод вилоятининг беш минга яқин мактаб битирувчиси июль ойининг бошида яроқсиз шаҳодатномаларни олганини айтиб арзланишган, сабаби улар олий ўқув юртларига топширишда муаммо юзага келмоқда. Шундан сўнг 48 минг гувоҳномада хатоликлар бўлгани аниқланган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: «Вечерний Бишкек»