Собиқ прокурор Бекназаров ва СДПКнинг экс депутати Исаков судда Текебаев фойдасига кўрсатма беришди

580

Собиқ прокурор Азимбек Бекназаров, КСДПнинг собиқ депутати Исмаил Исаков билан «Ата мекен» партиясининг аввалги парламентдаги вакили Болот Шер суд мажлисида мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаев фойдасига кўрсатма беришди.

Россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан бир миллион АҚШ доллар олган деб гумон қилинаётган Омурбек Текебаев бўйича навбатдаги суд йиғини 19-июлда бўлиб ўтди.

Оқловчилар гувоҳ қатори 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг бир неча вакилларини, шунингдек Текебаев ва Дуйшонкул Чотонов билан ўша вақтда бирга ишлаган одамларни чақиришди. Оқловчи томоннинг кўрсатмалари Текебаевнинг 2010-йили «Мегаком» алоқа оператори етакчисини алмаштиришга алоқаси йўқлиги устида бўлди.

Рус тадбиркорининг кўрсатмасига кўра, Текебаев «Мегаком» бош директорини Маевскийнинг одами ҳисобланган Алексей Модинга алмаштириши керак бўлган.

Вақтли ҳукуматнинг ўринбосари ўша вақтда прокуратура ва молия полиция органларига етакчилик қилган Азимбек Бекназаровнинг айтишича, компанияни миллийлаштириш билан раҳбариятни алмаштириш масаласига молия минрстрлиги (ҳозирги ММБФ) жавобгар бўлган.

«Ҳеч қандай Текебаев, ҳеч қандай Чотоновларнинг "Мегаком"га алоқаси бўлмаган. Текебаев конституциявий ислоҳат, Чотонов эса фавқулотда ҳолатлар билан машғул бўлишган», - деди Бекназаров. Шунингдек кўрсатмаларни 2010-йили ички ишлар министри бўлиб ишлаган Болот Шер ҳам берди. Тортишувга сабаб бўлган кунлар

Асосий гувоҳларнинг кўрсатмалари икки баҳсли кун бўйича бўлди. Маевский ўз кўрсатмасида 2010-йилнинг 13-май ва 21-декабрь кунлари Текебаев ва Чотонов билан учрашганини айтган.

Оқловчи томоннинг бир нечта гувоҳлари билдиришича, икки сиёсатчи 13-май куни Маевсий билан учрашмаган, сабаби Чотонов ўша куни Ўшга учиб кетган, Текебаев эса «Хаятт» меҳмонхонасида давра суҳбати ва вақтли ҳукуматнинг тезкор йиғинида иштирок этган.

Баҳсли рақамлар

Давлат чегара хизматининг собиқ раиси Курманакун Матеновнинг сўзларига кўра, 2010-йилнинг 13-майида тушдан кейин у бошқа ҳарбий ходимлар билан Ўш аэропортида Дуйшонкул Чотонов билан Исмаил Исаковни кутиб олишган.

Унинг сўзларига кўра, шу куни жанубий пойтахт билан Жалолободда тартибсизликлар бўлган. Исаков билан Чотонов Ўшга келиб, президентнинг резиденциясига кетишган, у ерда уларни вилоят губернатори Сооронбай Жээнбеков билан шаҳар мэри Мелис Мирзакматов кутишган.

«Биз ўтиб кетиш учун йўл очиб берганмиз. Ўшда ва шаҳарга яқин ҳудудларда ҳолат тинч бўлмаган», - деди Курманакун Матенов.

Текебаевнинг кузатув хизматида ишлаган гувоҳи Эдилбек Алимкулов шу куни сиёсатчи ҳукумат уйидан қайта-қайта «Ҳаятт» меҳмонхонасига бориб турган. Алимкуловнинг сўзларига кўра, у Текебаевни тушлик вақтида кўрмаган. Собиқ депутат Камчибек Ташиевнинг билдиришича, Текебаев 2010-йилнинг 21-декабрида Маевский билан ўзининг парламентдаги хонасида учраша олмасди, сабаби у йўқ бўлган.

«Мен 22-декабрда Жогорку Кенешга келмаслигимни билардим, шунинг учун Текебаевни олдиндан туғилган куни билан табриклашга қарор қилдим. Мен 21-декабрда қабулхонада бўлганман, бироқ менга уни йўқлигини айтишган»,- деди Ташиев.

Хоналарнинг чалкашлиги

Суд йиғининг учинчи эпизоди бўйича Текебаев билан Маевскийнинг биринчи учрашуви ўтиши мумкин бўлган хона тўғрисида бўлди. Тергов эксперименти вақтида Маевскийнинг одами Алексей Модин Текебаевга дейилган пулни ярмини беришда учрашган хонани видеода кўрсатган.

Муваққат ҳукуматнинг жанубий ҳудуди бўйича махсус вакиллари Исмаил Исаков билан Болот Шер билдиришича, Модин ҳозирги президент Алмазбек Атамбаев ўтирган кабинетни кўрсатган.

«Бундай кабинетдан иккитагина. Агар шарқий томонидан қараганда биринчи хона, ғарбий томондан қарасак иккинчи хона бор. Шу кабинетларда вақтли ҳукуматнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Атамбаев билан Роза Отунбаевалар ўтирган», - деди Исаков.

Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Регина Им, Алмир Алмамбетов, Айдар Айбеков.