Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Қирғизистонда теракт уюштиришга ҳаракат қилганликда гумон қилинган халқаро террористик ташкилоти аъзосини қўлга олди.
Халқаро террористик ташкилотнинг терракт уюштиришда гумон қилинаётган 1980-йили туғилган М.Б номли аъзоси қўлга олинди.
Тинтув вақтида МХДҚнинг ходимлари саккиз килограмм портловчи модда ва экстремистик руҳдаги материалларни олган.
Махсус хизмат аниқлашича, қўлга олинган киши Сурия-Ироқ ҳудудларидаги урушда қатнашиб, ҳарбий тайёргарликдан ўтган.
МХДҚ «Ўқ отувчи қурол сақлаш, портловчиықурилма билан портловчи моддаларни ноқонуний сотиб олиш» ва «Терроризмга тайёргарлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади. Ҳозирда у вақтинча ушлаш жойида қамоқда. Махсус хизмат текширув ишларини олиб бормоқда.
МХДҚнинг ходимлари бу йил террозимга гумон қилинганларни биринчи марта қўлга олмади. Июнь ойида террористик актларни уюштиришга ҳаракат қилаётган тўрт кишини қўлга олган.
Улар қўлда ясалган портловчи мосламаларни ва ўқ отувчи қуроллардан фойдаланишни режалаштиришган.
Муаллиф: Эльдос Казибеков