Liglass Trading ГЭС қуришни ваъда қилиб, ўзига нисбатан қодирсизлик маълумотини «товламачилик» деди

506

Liglass Trading чех компанияси улар тўғрисидаги тўлашга имконсиз эканлигини ёзган журналитларни «бўрттириш»да айблади. Компания шартномага кўра, ГЭС қуриб беришни ваъда қилган.

Liglass Trading билдиришича, журналистларни компанияни тўлашга қодир эмаслиги тўғрисидаги «яширин» теориялари ГЭС қуриш лойиҳасига «зарар» қилиши мумкин.

«Халқаро очиқ бўлган тендерда ғолиб бўлган чех компаниясига фахрланиш ўрнига тўлашга қодир эмаслиги бўйича "яширин" теорияларни тарқатиш ҳаракатларига ҳайрон қолиш билан бирга норозилигимизни билдиргимиз келади, сабаби у лойиҳага зарар кўрсатиши мумкин», - деб компания ўзининг сайтига ёзган.

Компания етакчилиги билдиришича, улар тендерда қонуний равишда ғолиб бўлган ва имзоланган шартномага кўра, 10 кичик ГЭС билан Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриб беришни ваъда қилишган.

Liglass Trading компаниясидагиларнинг сўзларига кўра, келажакда қирғиз ҳукумати билан ҳамкорлик давом этади.

Маълумотга кўра, улар лойиҳага бир неча миллион АҚШ доллари сарфлашга улгиришган.

Қирғизистон ҳукумати июль ойининг бошида Юқори Норин ГЭС каскадини ва 10 кичик ГЭС қуриш бўйича Liglass Trading  компанияси билан шартнома имзолаган.

Ўтган ҳафтада чехиялик уч нашр тендерда ғолиб бўлган Liglass Trading компаниясини «кўп ҳаражатли» деб ёзган.

Маълумотларга кўра, чехиялик компания умуман ГЭС қуриш билан шуғулланмаган ва унинг юридик манзили бўйича Прага четида қаровсиз қолган бино жойлашган.  Liglass Trading компаниясининг 2014-йилдаги сўнги ҳисоботида кўрсатилишича, фирма даромади 1 миллион 62 минг чех кронига (ёки 47,9 минг АҚШ долларидан паст бўлган.

Қирғизистонда Liglass Trading копманиясини тўлашга имконсизлиги бўйича маълумотга жамоат арбоби Эдил Байсаловнинг таҳририяти асос бўлган. У чех фирмаси билан ҳамкорликни тўхтатиб, Жогорку Кенеш навбатдан ташқари йиғин ўтказишни ва шартномани қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

Байсалов билдиришича, Liglass Trading Арманистон, Россия, Чехия ўлкаларида амалга оширган лойиҳаларни 1990-йиллари умуман бошқа компания амалга оширган.

Қирғизистон чех компанияси билан шартнома тузишидан беш ой аввал ташқи ишлар министрлиги Liglass Trading фирмаси билан ҳамкорлик қилмаслик бўйича маслаҳат берган.

Ташқи ишлар министрлигининг хатида Liglass Trading компанияси тўлашга имконсизлиги айтилган. Бундан ташқари, мазкур министрлик компания фаолияти ва аввалги шартномалари бўйича маълумот топмаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова