Бабанов сайлов кампаниясига 5 миллион сарфлаб улгурди

504

Собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов президентлик хизмати учун сайлов кампаниясига 5,7 миллион сом сарфлади. Мазкур маблағ бошқа номзодлар сарфлаган маблағ миқдоридан беш марта кўп.

Марказий сайлов комиссиясининг номзодларнинг гаров фондларидаги маблағларининг айланишини қараган ҳисобига кўра, Бабановнинг ҳисобига 12 миллион сом тушган.

Собиқ премьер-министр 17-июлга нисбатан маълумотига кўра, 5,7 миллион сом маблағ сарфлаган, бу ўтказилган пулнинг ярми сарфланганини билдиради.

МСКнинг вакили Гулнара Баатирова Kloop.kgга берган интервьюсида Бабанов имзо тўпловчиларнинг, канцеляр товарнинг, ташкилий техника ва хизмати ҳаққини тўлаган.

Асосий номзодлар ҳам ўзларининг гаров фондларидан пулларни сарфлай бошлашган.

«Ак шумкар» партиясининг раҳбари ва собиқ премьер-министр 700 минг сом, «Қиш бўлмайди» мемининг муаллифи ва хусусий тадбиркор Арстан Абдилдаев 190 минг сом сарфлашган.

Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг фондига 35 минг сом тушиб, унинг ичидан сайлов компаниясига 16 минг сом сарфланган.

Бироқ номзодлар фондларидан пул сарфлай бошлагани билан МСКси номзодлар тарафдорларидан 30 минг имзо тўплаганда ва сайловнинг гаров фондига бир миллион сом тўлашгандан кейингина 31-августдан рўйхатга олинади.

Ҳозирда КСДП президен партиясининг номидан премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ва порахўрликда гумон қилиниб, вақтинча ушлаш жойида қамоқда ўтирган мухолифатчи Омурбек Текебаев билан бирга умумий 30 киши президентликка номзодини қўйган.

Президент сайлови жорий йилнинг 15-октябрида бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева