Бишкек: Пиёдалар йўлагига автомобилини тўхтатган бош штабнинг ҳайдовчисига 1000 сом жарима солинади

667

Патруль милицияси қуролли кучлар бош штабининг ҳайдовчисига пиёдалар йўлагига хизмат машинасини тўхтатгани учун минг сом жарима солади.

«Заноза» нашри Токтогул ва Тинистанов кўчаларининг кесилишида Қирғизистон қуролли кучларининг бош штабини автомашинаси пиёдалар ўтиш жойига тўхтаган расмини чиқарди.

Бош штабдан Kloop.kgга маълум қилинишича, уларнинг ходими Тинистанов кўчасида таъмирлаш ишлари бўлаётганлиги сабабли пиёдалар йўлига тўхташга мажбур бўлган.

«У ерда таъмирлаш ишлари бормоқда, машина тўхтатишга жой йўқ, одамлар бирор жойга машинасини қўйиши керакда. Мен буйруқ бераман, машинани олишади», — деб билдиришди бош штабдан.

Патруль милициясининг матбуот котиби Таалайбек Бугубаевнинг билдиришича, йўл белгиларини бузиш қоидалари учун машина эгасига 1000 сом жарима солинади.

«Биз раҳбариятига ёзма-буйруқ берганмиз. Уларнинг автоинспекцияси бор. Улар ҳам бу нарсани назорат қилиши керак», — деди у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «Заноза».