Иссиқкўл: Беш кишидан иборат оила автоҳалокатга учради. Она ва бола ҳалок бўлди

665

Иссиқкўл вилоятининг Чон-Сари-Ой қишлоғида беш кишидан иборат оилани олиб кетаётган машина симёғочга бориб урилган. Воқеа содир бўлган жойда она ва бола ҳалок бўлиб, яна иккиси касалхонага етказилди.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати Kloop.kg билан бўлгшан суҳбатида машинани бошқариб бораётган оиланинг отаси жабрланмаганини билдирди.

Уни аёли билан фарзанди ҳалок бўлди, 9 ва 10 ёшдаги икки фарзанди ёпиқ бош жароҳатини олишган, мия чайқалиши ва танасида турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган.

Шифокорлар уларнинг аҳволини ўртача-оғир деб билдиришди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова