Премьер-министр Жээнбеков енгил атлетика бўйича икки карра Осиё чемпиони Дарья Масловани мукофотлади

715

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков енгил атлетика бўйича Осиёнинг икки марта чемпиони Дарья Маслова ва турнир биринчилигида бронза медалининг эгаси Адилет Киштабеков пул мукофотлари ва соатлар билан тақдирланишди.

Жээнбеков спортчиларни қўлга киритган медаллари билан қутлаб, уларга ва мураббийларига мукофот ва соатларни топширди.

«Қирғиз спорти тарихида Дарьянинг ғалабаси уникал, мен фахр билан қабул қилдим. Сизлар халқаро спорт майдонида Қирғизистоннинг муносиб вакиллари бўлиб қолдингиз. Мен енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатини кўриб, бизни спортчиларга ишқибозлик қилдим», — деди ҳукумат раҳбари.

Сооронбай Жээнбеков ҳар бир ғалаба спортчи билан мураббийнинг беқиёс меҳнатининг самараси эканлигини таъкидлади. Премьер-министр енгил атлетчилар билан мураббийларни ҳукумат ва давлат мукофотларига кўрсатишни топширди.

Енгил атлетика бўйича чемпионат 6-9-июлда Ҳиндистоннинг Бхубанешваре шаҳрида бўлди. Мусобақага Қирғизисчтондан олти спортчи иштирок этиб, якунловчи учрашувда миллий ткрма жамоа ҳисобига икки олтин ва бир бронза медални тортиқ қилишди.

Дарья Маслова Осиёнинг икки марта чемпиони бўлди, биринчи медални қирғизистонлик 5000 метр масофага бўлган мусобақада, иккинчи медални 10 000 метр масофага югуришда ютиб олган.

Турнирнинг сўнги кунида бронза медални қирғизистонлик Адилет Киштабеков олиб келди, у 10 000 метр масофага бўлган мусобақада учинчи бўлган.

Август ойида қирғизистонликлар енгил атлетика бўйича жаҳон биринчилигида беллашишади. Жаҳон биринчилиги 5-августда Лондонда бошланади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: ҚР ҳукуматига қарашли ёшлар ишлари ва жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги