Красноярск депутатлари ўз иш ҳақларини икки карра кўпайтириб олишганини теле бошловчи қандай томошалади?

778

Красноярск ТВК телеканалининг бошловчиси Александр Смол маҳаллий депутатлар маошларини 200 минг рублгача, икки марта кўпайтириб олганига ҳайратини яширмасдан бевосита эфир вақтида «табриклади».

Эрталабки кўрсатув вақтида ТВК телеканалининг бошловчиси Александр Смол Красноярскнинг қонун чиқариш депутатларининг йиғилишида ўзларини маошларини кўпайтириб олганлиги тўғрисида айтаётиб, ўз туйғуларини яширолмади.

Смол депутатларининг меҳнат ҳақлари кўтарилганлиги тўғрисида айтиш олдида томошабинларга сиёсат тўғрисида ёқимсиз маълумот ёқмаса, бунинг ўрнига бориб «тишингларни ювиб келинглар» деб маслаҳат берган.

«Бу жуда яхши! Сизлар тўғри йўлдан боряпсизлар! Бир нарсага тайёрланиб келиб, кейин ўзларига иш ҳақларини кўтариш бу жуда яхши. Ҳозирда халқ вакили 100 минг рубль олса, энди 200 минг рубл олади. Мен сизларни олқишлайман, ўзингиздан ҳеч нарсани аяманглар. 100 минг рублга қандай яшаяпсизлар? Мен тасаввур қилолмайман», — деб масҳаралади олиб борувчи.

Телеканалнинг асосий ходимлари ҳам уни қарсаклар билан олқишлашди.

Смолнинг билдирувига кўра, депутатлар ўқитувчиларнинг, шифокорларнинг ва кутубхоначиларнинг меҳнат ҳаққини кўтариш масаласини кўриб чиқишлари керак эди, бироқ натижада улар ўзларининг маошларини кўтаришга овоз беришган.

«Йигитлар, сизлар азаматсизлар! Шифокорлар маошини кўтарамиз деб, ўзингларникини кўтариб олдинглар. Шифокорлар кўп, кутубхоначилар оз, бироқ шунга қарамасдан бу жуда кўп сон, бўлганда ҳам қаердаги давлат ходимлари. Нима қиласизлар уларни! Йигитлар биз ҳозир қонун чиқариш залида қолдик. Келинглар ундан кўра, ўзимизнинг маошимизни кўпайтирайлик» — деб давом эттирди Смол.

Меҳнат маошини кўтариш бўйича қарор бир овоздан қўлланиб, фақат биргина депутат Иван Серебряков овоз бермаган. Сабаби йиғинда эрта чиқиб кетган. Серебряковнинг сўзларига кўра, йиғин ярмида «аҳамиятли ҳеч нарса қаралмай», ўша вақтда меҳнат маошини кўтариш қарори қабул қилинган.

«Биз бу қонун лойиҳасини комитетда муҳокама қимлганмиз, бироқ бу депутатларга тегишли нарса эмас эди, бу давлат, муниципиал ишхоналар ходимларининг, врачларнинг, кутубхоначиларнинг ва бошқаларнинг маошини кўтариш эди, бироқ мана шундай тушунмовчилик бўлмоқда», — деди депутат.

Серебряковнинг сўзларига кўра, маошларни кўтарилишига овоз берган депутатларнинг кўпчилиги президентга қарашли «Умумий Россия» партиясидан бўлишади.

Ўзгартиришларга Красноярск губернатори қўл қўйган, маҳаллий ҳукумат эса ТВК канали билан бўлган суҳбатида депутатлар томонидан қабул қилинган қонун «ҳеч нарсани кўтармайди», фақатгина маошни «кўтаришга шароит яратади» деган.

Муаллиф: Рустам Халимов