Иссиқ-кўл: йўл ҳалокати сабабли бир аёл ҳалок бўлиб, 15 киши жабрланди

786

Балиқчи-Қоракўл автойўлида йўловчи ташувчи минивен билан «Мерседес-Бенц» русумидаги автомобиль тўқнашган. Бир аёл жонлантириш бўлимида вафот этиб, яна ўн икки киши касалхонага етказилди.

Йўл ҳалокати 10-июль куни кечда Бишкек-Балиқчи йўлида содир бўлган. 14 йўловчини олиб кетаётган минивен «Мерседес» автомашинаси билан тўқнашиб, натижада бир аёл ҳалок бўлиб, ўн беш киши жабрланди.

Тон район касалхонасига турли тан жароҳати билан 12 киши етказилган.

«Бугун олти киши Иссиқ-кўл вилоятининг касалхонасига ўтказилади», — билдиришди соғлиқни сақлаш министрлигидан.

Йўл ҳалокатида минивенда кетаётган Кажи-Сай қишлоғининг 59 ёшдаги яшовчиси ҳалок бўлган.

Ҳозирда милиция воқеа сабабларини текширмоқда, йўл ҳалокатида айбдор томон аниқланмади.

Жабрланганларнинг рўйхати:

  • М. Чингиз — Бишкек шаҳрининг яшовчиси, 1989-йили туғилган;
  • Б. Амидей жана Б. Амадео — Бишкек шаҳрининг яшовчилари, 2015- йили туғилишган;
  • Б. Бегайым — Бишкек шаҳрининг яшовчиси, 1991- йили туғилган;
  • А. Айзада — Жети-ўгүз райони Қизил-Сув қишлоғининг, 1994- йили туғилган;
  • А. Адина — Жети-ўгүз райони Қизил-Сув қишлоғининг яшовчиси, 2011- йили туғилган;
  • С. қизи Кундуз — Иссиқ-Отанинг яшовчиси, 1992- йили туғилган;
  • М. Кубаничбек — Иссиқ-кўл вилоятининг Саруу қишлоғи яшовчиси, 1959- йили туғилган;
  • З. Айжан — Жети-ўгүз райони Қизил-сув қишлоғининг турғуни, 1998 йили туғилган;
  • К. Таалайбек —Бишкек шаҳрининг турғуни, 1989- йили туғилган;
  • Т. Эржан — Жети-Ўгүз райони Қизил-сув қишлоғининг турғуни, 1996- йили туғилган;
  • М. Бакыт — Иссиқ-кўл вилоятининг Кажи-Сай қишлоғининг турғуни, 1990- йили туғилган;
  • М. Баяман — Иссиқ-кўл вилоятининг Кажи-Сай қишлоғининг турғуни, 2013- йили туғилган;
  • М. Назик — Иссиқ-кўл вилоятининг Кажи-Сай қишлоғининг турғуни, 1992- йили туғилган;
  • Т. Али — Иссиқ-кўл вилоятининг Кажи-Сай қишлоғининг турғуни, 2015- йили туғилган.

Муаллиф: Александра Титова