Ўн миллион сом учун қотиллик ва ўғрилик Милиция жиноий гуруҳ раҳбарининг боласини ушлади

778

«Чоро» лақабли жиноий гуруҳ етакчисининг 20 ёшдаги ўғли 2013-йилнинг охирида жиноий гуруҳ тузган. Тўрт йилдан кейин милиция бу уюшган жиноий гуруҳнинг барча аъзоларини қўлга олган.

Ички ишлар министрлиги 10-июлда «Чоро» лақабли "криминал авторитет"нинг фарзанди ташкил қилган уюшган жиноий гуруҳнинг қўлга олинган беш аъзоси бўйича ҳисобот берди.

Тергов маълумоти бўйича, мазкур жиноий гуруҳнинг қотиллик, автомашинани ўғирлаш ва инкассаторларга ҳужум қилиш каби ўттизга яқин жиноий иши бор.

Милициянинг билдиришича, мазкур жиноий гуруҳ «ўзларининг манфаатлари ва криминал назорат ўрнатиш» учун ўқ отувчи қурол-яроқларни сотиб олишган. Шунингдек, жиноий гуруҳнинг аъзолари уларга кераксиз одамларнинг ўлдириш бўйича ҳам гумон қиилинмоқда.

Жиноий гуруҳ етакчиларига ҳужум

Тергов версияси бўйича, 2014-йилнинг май ойи бошида мазкур жиноий гуруҳнинг аъзолари Марказий Осиё халқаро университетининг ёнида «Мерседес Бенц» русумидаги машинани ўққа тутишган. Ўқ текканлиги сабабли яраланган Токмок ва Чуй ҳудуди бўйича «смотрящий» жиноий "авторитет" шу ерда ҳалок бўлган.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, жиноий гуруҳнинг аъзолари ҳужумга олдиндан тайёрланишган. Сабаби улар бошқа машинанинг давлат рақамини ўғирлаб, ўзлариникига ўрнатишган. Жиноятчилар бошқариб юрган автомашина ҳам олдиндан ўғирланган.

Ўлимга олиб келган ҳужумдан кейин жиноий шуруҳнинг аъзолари Токмокдаги масжидга намоз ўқигани келган одамга ҳажум қилиб, натижада икки киши жароҳатланган. Тергов версияси бўйича улар бошқа жиноий гуруҳга ҳужум қилишни кўзлашган.

Милиция улар қалбаки рақам илиб, бошқа ўғирланган автомашинадан фойдаланишганини, аниқроқ айтганда, жиноятга тайёрланишганини аниқлаган.

Инкассаторларга ҳужум ва 10 миллион сом ўғирлаш

Жиноий гуруҳ аъзолари 2014-йили кузда инкассатор машинасига ҳужум уюштириш учун ёлғон йўл ҳалокатини уюштиришган.

Қурол-яроқ билан қўрқитиб, ёмон ўйлилар машина ичидан 10 миллион сомга яқин пул ва «Сайга» карабин қуролини ўғирлашган.

Милиция бу жиноят ҳам олдиндан режалаштирилганини аниқлашган.

Автомашиналарни ўғирлаш ва қурол-яроқларни сақлаш

Жиноий гуруҳ аъзолари уч машинани ўғирлаш ва ноқонуний қурол сақлаш бўйича айбланишмоқда.

Милиция уюштирилган жиноий гуруҳнинг аъзоларининг «Макаров» тўппончасини, «Калашников» автоматини, ниқобини, кишанини, рация, яширин камера, машиналарнинг сигнализация кодини ҳисоблагич, «эшитувчи мослама», зирҳли кийим ва тепловизор топишган.

Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига етти модда бўйича жиноий иш қўзғалди — «Қотиллик», «Ноқонуний ўқ отувчи қуролларни сақлаш», «Ноқонуний махсус техник воситаларни сотиб олиш», «Жиноий гуруҳ тузиш», «Автомашина ўғирлаш» ва «ўғирлик».

Уюшган жиноий гуруҳ бошқа жиноятлар бўйича ҳам гумон қилинмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов