КТРКнинг бош директори президентликка номзодлардан келаётган таҳдидлардан шикоят қилди

846

Жамоатчилик телерадио корпорациясининг (КТРК) етакчиси Илим Карипбеков ўзини-ўзи президентликка кўрсатаётган номзодлардан таҳдидлар келаётганини билдирди. Бироқ у аниқ исмларни айтмаган.

Карипбеков 24.kg билан бўлган суҳбатида, президентликка номзодлар КТРКдан эфирм вақти беришни талаб қилишиб ва уларнинг таклифидан бош тортган ҳолатларда қўрқитувлар бўлаётганини билдирди.

Гендиректорнинг сўзларига кўра, сайлов олди расмий тарғибот ишлари бошланмай туриб телеканал ўлка раҳбарлигига номзодларни 10-сентябргача эълон қилолмайди.

«Барчаси тенг эфирга чиқишни исташади. Кўпчилиги турли янгиликларга таяниб ёки вазиятдан фойдаланиб у ёки бу форматда чиққаилари келади. Бироқ сайлов олди тарғибот ишлари бошланмагунча биз реклама сюжетларни чиқара олмаймиз. Биз балки номзодлар ёки номзод бўлиш истагини билдирган одамлар тўғрисидаги маълумотларни иргеп чыгарууга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди у.

Карипбеков турли таҳдидлар ва уларнинг ортида ким туришини очиқ айтмаган.

«Улар КТРКни қанчалик ёмонлагани билан биз имкони борича турли томонликни ва таҳририят сиёсатини тутиб, Қирғизистон қонунлари доирасида иш олиб боряпмиз», — деди телеканал етакчиси.

Бундан олдинроқ Қарипбеков КТРК раҳбарлигига иккинчи муддатга келмаслигини билдирган. У телеканал раҳбарлигига 2015-йили келган. Бу вақтгача Карипбеков «Манас» ҳаво майдонининг ижрои директори ва «Мегаком» алоқа операторининг юристи бўлиб ишлаган.

Қирғизистоннинг биринчи телеканали ҳукумат фикрини билдирган бир томонлама янгиликлар сабабли ҳуқуқ ҳимоячилари ва депутатлар томонидан танқид қилинган.

Апрель ойининг бошида КТРКнинг бадиий кенгаши парламентда телеканал фаолияти бўйича ҳисобот берган. Айрим депутатлар телеканал етакчилигини мухолифатга эфир вақтини бергани учун танқид қилишган.

Бироқ КТРК раҳбари танқидни асоссиз деган. У парламент телеканални те-тез танқид қилгани билан шахсан ўзига бирорта ҳам ҳужжат билан даъво келмаганини билдирган.

Муаллиф: Рустам Халимов