Табиб Зайналиев даволашни Яқин Шарқда давом эттиради

875

Табиб Хашим Зайналиев ўзининг Бишкекдаги клиникасини ишини тўхтатиб, Қирғизистондан кетишга тайёрланмоқда.

«5-канал» хабарига кўра, Зайналиевнинг клиникаси 10-июлда ёпилпди.

Табибнинг ёрдамчи Бейшенбек Бекешев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида клиника ёпилганини тасдиқлади . Унинг сўзларига кўра, июнь ойида бинонинг эгаси Зайналиев билан ижара шартномасини узайтиришдан бош тортган.

Бекешевнинг билдиришича, табиб ўзини фаолиятини Яқин Шарқ ўлкаларидлаги беморларнинг чақируви билан бориб давом эттиради.

«Бишкекда араблар бор, Зайналиев уларнинг бир нечтасини даволаб, соғайтирди. Шундан сўнг улар: "Бу ерда нима қиласан? Ундан кўра биз билан кет. Энг асосийси сен давола, сени ишларингни барочасини биз бажарамиз" деб айтган», — деди Бекешев.

Табиб Зайналиев 2016-йили беморларидан бири вафот этгандан сўнг танилган. Бемор кўкрак безининг ўсмаси билан оғриб, табиб унинг кўкрак безини наркоздан фойдаланмай кесган.

Унда милиция унга қарши «ноқонуний даволаш» бўйича жиноий иш қўзғаб, бироқ иш судга етмаган. Сабаби вафот этган беморнинг қариндошлари табибга қарши қўйилган айбларни қўллашмаган.

Зайналиевнинг ўзи билдиришича, вафот этган аёлнинг қариндошлари беморнинг безини кесиб олишга розилик беришган. У узоқ давом этган эпке келтирүүдөн кейин уларнинг илтимосига кўнишга рози бўлган.

Соғлиқни сақлаш министрлиги милиция билан биргаликда табибнинг клиникасини ёпишга ҳаракат қилишган, бироқ табибнинг беморлари уни оқлаб, улар миллий онкология марказига кўчишдан бош тортишган.

Зайналиевнинг ўзи эса ноодатий даволаш усуллари билан таниқли. У онкологик касалликлар билан курашда турли доривор ўсимликлардан ва жатынга ийне сайып даволаш усулларидан фойдаланади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова