Чехиянинг Liglass Trading компанияси Юқори Норин ГЭСини қуради

780

Ҳукумат Юқори Норин ГЭСининг қурилишини давом эттириш бўйича келишувга қўл қўйди. Сармоядор қатори бундан аввал Қирғизистоннинг ҳудудида ўн кичик ГЭС қуриш бўйича тендерларда енгиб чиққан Чехиянинг Liglass Trading CZ компанияси топилди.

Юқори Норин ГЭС каскадининг қурилишини давом эттириш бўйича келишувга 10 июлда қўл қўйилган. Сармоядор қатори Чехиянинг Liglass Trading CZ компанияси аниқланганини президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Шартномага кўра, Liglass Trading Акбулун ҳамда Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриб фойдаланишга топшириши керак. Мазкур ГЭСларни қуриш бўйича Россиянинг «РусГидро» компанияси билан ҳамкорлик 2015 йилнинг декабрь ойида бекор қилинган.

Президент Алмазбек Атамбаев 2017 йилнинг июнь ойи охирида РБК нашрига берган интервьюсида Қирғизистон Юқори Норин ГЭСларини қуриш учун инвестор топилганини айтиб, бу қайси компания эканини очиқламаган.

Июль ойининг бошида Liglass Trading Қирғизистонда қўшимча 10 кичик ГЭС қуриш бўйича тендерда ютиб олган. Компания 2003 йили Чехияда ташкил этилган. Уларнинг расмий сайтида Liglass Trading қуёш нуридан қувват чиқарувчи ва гидроэлектрстанцияларни қуриши ёзилган. Кўпинча улар ГЭСларни Арманистон, Чехия, Италия, Сербия ва Россияда қуришган.

Юқори Норин ГЭСнинг қурилиши Россия ва Қирғизистоннинг ўртасидаги келишимнинг асосида 2012 йили бошланган.

Қирғизистон 2015 йили келишимни бекор қилиб, янги инвестор топишга қарор қилган. Ўшанда Алмазбек Атамбаев Россияда ёқилғи мойга бўлган баҳо тушаётгани сабаб уларнинг иқтисоди “пасайиб”, мазкур йирик объектларни қуриб бера олмаслигини айтган.

Россия ўз навбатида келишим бир томонлама бекор қилингани учун Қирғизистондан бадал тўлаб беришни талаб қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов