Айсулуу Тинибекова Полшадаги турнирда кумуш медални қўлга киритди

864

Айсулуу Тинибекова «Poland Open 2017» кураш бўйича халқаро турнирнинг кумуш медалини ютиб олди. Финалда аёллар орасидаги 58 кг оғирликдаги беллашувда Тинибекова Риодаги Олимп ўйинларининг чемпиони Хелин Марулисдан енгилди.

Мусобақада 58 кг оғирликда 14 спортчи куч синашди. Финалгача Тинибекова Литва ва Беларус ўлкаларидан келган рақибларини енгиб, олдинга чиққан.

Ярим финалда қирғизимстонлик спортчи кўп меҳнат сарфламай германиялик рақибини енгиб финалга чиққан, финалда эса 54 кг оғирликдагилар орасида бўладиган курашда Тинибековани Рионинг чемпиони, америкалик Хелен Марулис кутган.

Осиёнинг икки карра чемпиони Марулисга бўлгани кураш давомида 0:7 ҳисобида ортда қолди. Тинибекова учрашув давомида рақибини кўтариш йиқитиш усулидан фойдаланишга ҳаракат қилганда, ерга нотўғри тушиб, елкасидан жароҳатланган. Учрашувдни давом эттиришни имкони бўлмаганлиги сабабли Тинибекова турнирнинг олтин медалини рақибига беришга мажбур бўлган.

Шу турнирда 75 кг оғирликда аёллар орасидаги мусобақада Айпери Медет қизи 5-ўринни олган. Бронза медал учун курашда қирғизистонлик Айпери хитойлик спортчи қизга бой берган.

59 кг оғирликда эркаклар орасидаги курашда миллий терма жамоанинг ҳисобига грек-рим кураши бўйича учрашувда бронза медални Канибек Жолчубеков олиб келган. Турнир давомида у Полша ва Беларус ўлкаларидан келган рақибларини енгиб, россиялик спортчидан мағлуб бўлган.

Халқаро «Poland Open 2017» турнири 7-июлдан 9-июлгача Варшавада бўлиб ўтди.

Қирғизистоннинг кураш бўйича аёллар иборат жамоаси 14-16-июлгача Испанияда гран-при медаллари учун курашади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: AFP/Jack Guez.