Бишкек: Милиция икки таксичини ўлимида гумон қилинганларни ушлади

681

Бишкек милицияси 2012-йили икки такси ҳайдовчисининг ўлимида гумон қилинган 24 ёшдаги фуқарони қўлга олди. Ушланган киши беш йилдан бери милициядан яширинб юрган.

Ички ишлар министрлигининг матбуот хизмати 24 ёшдаги И.Б номли фуқарони ушлаганини билдирган. Тергов версияси бўйича у шериклари билан 2012-йили янги участкаларнинг бирида икки такси ҳайдовчисини ўлдирган.

Гумондорлар таксичиларнинг бирини бўғиб автомашинасини тортиб олиб, иккинчисини калтаклаб бет тушка атып салышкан.

«Қароқчилар машинада таксистни босиб олиб, уни камар билан бўғиб, ҳозирда қўлга олинган киши олдиндан тайёрланган 4,5 мм тўппончани олиб чиқиб, бир неча марта бет тушка аткылап салган», — деб билдиради ИИМ.

Жиноятда гумон қилинган кишининг шериклари 2012-йили қўлга олинган. Жиноятчининг ўзига бундан беш йил аввал қидирув эълон қилиниб, у 2017-йилнинг июль ойида қўлга олинган. Ҳозир у ИИМнинг тергов изоляторида сақланмоқда.

Милиция «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Муаллиф: Метин Жумагулов