Бишкек: "Чикаго" барида рашк сасабабли бир киши ҳалок бўлди

641

Бишкекдаги «Чикаго» дам олиш масканида 28 ёшдаги кишини отиб кетишган. Дастлабки маълумотларга кўра унинг ўлимига рашк сабаб бўлган.

Қотиллик 8-июлда Юнусалиев ва Горький кўчаларининг кесилишида жойлашган «Чикаго» барида бўлган.

Милиция воқеа содир бўлган жойга келиб, кўкрагига ўқ теккан жасаднги топишган. Ҳалок бўлган киши Бишкекнинг 28 ёшдаги яшовчиси эканлиги аниқланди.

Ўқ отилган эҳтимолли травматик тўппонча жиноят бўлган жойдан узоқ бўлмаган ариқдан топилган.

Жиноятда гумон қилиниб ёш бола қўлга олинган, унинг сўзларига кўра ўқ отишга рашк сабаб бўлган.

Октябрь район милицияси «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаб, тергов жараёни бошланди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «Фэйсбук» фойдаланувчиси К.Шакирова