Жалолобод: Қоракўл аҳолиси милиция етакчисининг хизматдан олинишини талаб қилишди

760

Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрининг яшовчилари милиция начальниги Калик Айтбаевни хизматдан кетишини талаб қилишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, милиционерлар яшовчиларга гиёҳванд моддаларни яширин ташлаб, қайта ушлашмоқда.

Қоракўлликлар 2-июлда митингга чиқиб, премьер-министр Сооронбай Жээнбековдан уларни маҳаллий милициянинг начальниги Калик Айтбаевдан ҳимоя қилишларини илтимос қилишган.

Норозилик намойишига чиққанларнинг фикрича, маҳаллий милиция уларнинг уйларига гиёҳванд моддаларни ташлаб,кейин уларни қайта таъқиб қилишган.

«Биз митингга чиққан вақтда бир киши оиласи билан дам орлишдан келаётган бўлган. Милиция ходимлари унда кара куурай бор эканлигини айтиб, унинг турмуш ўртоғини куч билан машинадан судраб чиқишган. Биз бу ҳақда эшитиб, воқеа бўлган жойга бориб текшириб чиқдик, ундан ҳеч нима топишмади», — деб билдирди норозилик намойишига чиққанларнинг бири.

Шунингдек, митингга чиққанлар тартиб соқчилари намоз ўқиган кишиларга таъқиқланган китоб, дискларни ирғитиб, кейин уларни ушлаб кетишаётганини айтишди. «Биз раҳбар ишдан четлатилмагунча қаршилик акциясини давом эттираверамиз», — деб билдиришди улар.

Жалолобод вилояти милициясининг матбуот котиби Сажира Кизирова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда маҳаллий турғунлар рейд олиб боргани учун митингга чиқиб, милиция билан «урушишганини» айтди.

«Икки ҳафта олдин милиция рейд қилиб, турғунларнинг уйини биридан кара куурай топиб олган. Балки улар бу модда таъқиқланганини билишмас, шу сабабли гул қатори уйда ўстиришган», — деди у.

Кизирова қўшимча қилишича, милиция ходимлари тушунтириш ишларини олиб бориб, карай кураай ўстириш ноқонуний эканлигини айтишган. Мазкур воқеа бўйича милиция тергов ишларини бошлаб, экспертиза тайинлади.

Мэрнинг  милиция раҳбаридан даъвоси

Жорий йилнинг март ойининг ўртасида ҳукуматнинг мухтор вакиллари билан бўлган координация йиғинида Қоракўл шаҳрининг мэри Иляз Эркеев милиция раҳбари Айтбаевни ишдан кетишини айтган, сабаби у маҳаллий яшовчиларнинг аризаларини текширмаган.

«Шаҳар турғуни милицияга номаълум кишилар тўққиз бош эшагини ўғирлаб кетишганини ва кейинчалик уларнинг гўшти топилганини айтиб арзланган. Бироқ иш  текширилмай, ёпилган. Милиция маҳаллий ҳукумат билан бирга ишлаши керак», — деб билдирган Эркеев.

Эркеевнинг сўзларига кўра, милиция ходимлари «чўнтакларини тўлдириш» мақсадида тўй-маъракалардан қайтаётган кишиларни йўлда кутишади. Шу билан бирга Айтбаев мажлисларда иштирок этмайди ва қўнғироқларга жавоб бермайди.

Айтбаев шаҳар ички ишлар бўлимига 2016-йилнинг 19-майида раҳбар лавозимига тайинланган.

Муаллиф: Александра Титова