Қирғизистон термаси ФИФА рейтингида 127-ўринга кўтарилди

618

Ҳалқаро футбол федерациясининг июнь ойидаги рейтингида Қирғизистон термаси 127-ўринга чиқди. Миллий терма май ойига нисбатан позиция рўйхатида беш ўринга кўтарилган.

Июнь ойининг натижаси бўйича Александр Крестининнинг шогирдлари июнь ойига нисбатан жаҳон рейтингининг рўйхатида 127-ўринга чиққан.

Май ойида ФИФАнинг янги қоидаси кучга кирган. Унга кўра рейтингдаги ўриндарга охирги тўрт йил ичидаги учрашувларга иштирок этган жамоалар ижобий таъсир бера олади.

Бунга қўшимча баллга аввал бўлиб ўтган учрашувларнинг коэффициенти ҳам таъсир қилади. Ҳар 12 ойда бўлган ғалаба жамоанинг ҳисобига одингидан ҳам оз балл олиб келади. Лекин шунга қарамай миллий терма Осиё Кубогининг иккинчи  саралаш босқичида Ҳиндистондан енгилганига қарамай, жамоа жаҳон рейтингида ўз вазиятини яхшилашга эришди.

Осиё футбол конфедерациясида Қирғизистон термаси (233 балл) 20-ўринни эгаллаган. Осиё ҳудудида аввалгидек лидерликда Эрон турибди, унинг ҳисобида 829 балл бор.

Мазкур рейтингда Осиё Кубоги-2019 саралаш ўйинларидаги қирғиз термасининг рақиб жамоалари ФИФАнинг рейтингида позицияларини мустаҳкамлаб олишди: Ҳиндистон 96-ўринда, Мьянма 157-ўринда ва Макао 182-ўринда турибди.

Июнда Мьянманинг термаси май ойига кўра рейтингда олти ўринга жилган. Осиё Кубоги-2019 саралаш босқичида Қирғизистон термаси ҳам ушбу жамоага қарши иккинчи ўйинни ўтказади.  Учрашув Бишкекда  5 сентябрда ўтади.

Ўтган ойнинг кучли жамоаси бўлиб Андорранинг термаси топилди, улар тезлик билан 57-позиция юқори кўтарилиб 129-ўринга чиқишган. Энг ёмон натижани эса Свазиленд термаси кўрсатган, у жаҳон кўрсатгичларида  42-ўринга тушиб кетган.

ФИФАнинг биринчи ўнлигида катта ўзгаришлар бўлди. Биринчи ўринда турган Аргентинанинг ўрнини Конфедерация кубогининг соҳиби Германия термаси эгаллаб олди. Унинг ортида Бразилия, Аргентина, Португалия, Швейцария ва Польша термалари турибди.

Конфедерация кубогининг финалчиси Чили уч поғонага пастлаб 7-ўринда турибди. Ундан кейинги ўринни Колумбия ва Франция термалари эгаллаб, 10-ўринда Бельгия термаси қолди.

ФИФАнинг термалар рейтинги — ўтаётган вақтда жамоаларнинг кучини аниқловчи тизим. У ҳар ойда янгиланиб туради.

Муаллиф: Айдар Айбеков