Иссиқкўлга Тошкентдан илк ҳаво қатнови очилди

674

Ўзбекистондан биринчи бор Иссиқкўлга қўнган самолётнинг бортида 200 дам олувчи келди. Энди Тошкентдан Иссиқкўлга қатновлар ҳар ҳафта амалга ошириб турилади.

«Манас» аэропортининг матбуот хизмати билдиришича, Тошкент - Иссиқкўл -Тошкент авиа рейси «Ўзбекистон Эйрвэйс» авикомпанияси томонидан август ойининг сўнгига қадар ҳар сешанба кунлари амалга оширилади. Парвоз вақти 1 соату 20 дақиқа, чипта нархи 340 доллар.

Ташкентдан ТОмчи аэропортига биринчи бор қўнган самолётган Томчи қишлоғида икки гидрант билан сув сочилди.

Сайёҳлар учун самолёт зинапоясидан бошлаб рўйхатга олиш хонасига қадар қизил гилам солиниб, қирғиз миллий либосидаги қизлар уларга бўғирсоқ икром этди.

Туризм департаментининг етакчиси Азамат Жаманкуловга кўра Тошкентдан авиа рейс доимо давом этади.

Бундан аввал  «Иссик-Кўл» аэропорти Россия ва Қозоғистондангина рейсларни қабул қилар эди.

«Иссиқ-Кўл» аэропорти бир неча йил таъмир ишларидан кейин 2015 йили очилган. Аэропортнинг қурилиш ишларига 28,8 миллион доллар маблағ ажратилган.

Аэропортнинг қурилуши 1975 йили бошланган, лекин у пайтда ясалма перрон, бошқарув йўлаги ва учиб-қўниш майдонигина қурилган эди. Молиялашнинг йўқлиги сабабли қурилиш 1992 йили тўхтаб, 2003 йили қайта бошланган.

Муаллиф: Александра Титова

Cурат: K-News.