Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россиянинг Федерация кенгашининг раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида Россиянинг “нуфузли сиёсатчиларига” Иссиқкўлда дачаларни қуришни таклиф қилди.
Алмазбек Атамбаев Валентина Матвиенкога Қирғизистонга келгани учун миннатдорчилик билдириб, рус сиёсатчиларига Иссиқкўлда кўпроқ дам олишни маслаҳат берди.
«Мен бизнинг россиялик дўстларимиз, нуфузли сиёсатчилар ҳамда лидерлар аста-секинлик билан Иссиқкўлда дачаларни қуриб, тез-тез қатнаб туришиларини хоҳлар эдим. У ерда ажойиб қум бор, бунақа қум ҳеч қаерда йўқ!» — деди Атамбаев.
Президентга кўра, Россиянинг Федерация Кенгаши Қирғизистонга “дойимо ёрдам бериб келади”.
«Мен бизнинг манфаатларимиз учун дойим ёрдам қўлини чўзиб келганингизни биламан. Чуқур миннатдорчилик билдираман!» — деди у.
Бу Атамбаевнинг Россия ҳукуматига Қирғизистонга берган ёрдами учун биринчи марта ташаккур билдириши эмас.
«Россия — бизнинг стратегик ҳамкор. Мен дойимо бизнинг макон — Қирғизистон деб айтгим келади, лекин асл маконимиз — Энасой, Олтой тоғлари. Биз учун у ерлар ҳам қадрдон», — деб айтган Атамбаев ШХТнинг Бишкекдаги саммитида.
Бундан ташқари бир неча бор Россия Қирғизистон учун “қардош ўлка” ҳамда “асл тарихий макон” деб билдирган.
Россия ҳукумати бир неча бор Қирғизистоннинг йирик қарзларини кечган.
Россия 2017 йилнинг июнь ойида Қирғизистоннинг 240 миллион доллар қарзидан воз кечган. Қирғиз ҳукумати Россияга бу маблаққа жорий йилнинг март ойигача қарз бўлиб турган.
«Акчабар» порталининг маълумотига кўра, сўнгги ўн йилда Россия Қирғизистоннинг 703,2 миллион доллар қарзини кечган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова