BBC ўзбек хизмати Ўзбекистонга қайтмоқда

1049

«Би-би-си» таҳририятининг Ўзбекистондаги идораси ёпилганидан12 йил ўтиб, Тошкентга қайтиши мумкин.

Ҳалқаро ОАВ Тошкентда очиш режаланаëтган BBC ўзбек хизматининг идорасининг мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов эълон қилди.

“Биз журналистларимиздан ишга ижодий ёндошув, янги-янги мавзуларни топиш, турли-туман одамлар билан мулоқот ва мамлакат бўйлаб сафар қилишга ҳозирликни кутамиз. Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистондаги янгилик-воқеаларни нафақат ўзбекистонликлар, балки дунё бўйлаб ўқувчи ва томошабинларга ҳам етказади”¸ - дейилади BBC ўзбек хизмати сайтида қўйилган хабарда.

Ҳозирча Британия медиа корпорациясининг Ўзбекистон ичкарисида ўз фаолиятини қайта бошлашига оид бошқа тафсилотлар¸ хусусан¸ мухбирлик бюросининг қачон очилиши тафсилотлари эълон қилинмади.

Тазйиқ ва қўрқитув

Британ «Би-би-си»  телерадиокомпанияси 2005 йил Андижон воқеалари ортидан ўз мухбирлик бюролари ëпилиб¸ хориж радиоси мухбирлари ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида давом эттиришга мажбур бўлган эди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистонда ишлаб келган халқаро инсон ҳақлари гуруҳлари ҳам Андижондаги қонли воқеаларни танқид қилгани ортидан¸ мамлакатдан қувилган эди.

Ҳукумат «Би-би-си» ва «Озодлик» радиосининг мухбирларини  тартибсизликларда нотўғри ёритишда айблаган.

Журналистларнинг ўзлари эса ўзбек ҳукумати томонидан қилинган тазйиқ ва қўрқитувлардан шикоят қилишади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова