Суд "Заноза"ни Атамбаевни камситган деб топди

563

Бишкекнинг Октябрь район суди «Заноза» онлайн-нашрини ҳамда унинг ташкилотчиларидан бири Нарин Айипни президент Алмазбек Атамбаевнинг шаъни ва ҳурматига путур етказган деб учинчи даъво арзи бўйича айбдор деб топди. Нашр ва Норин Айип президентга олти миллион сом тўлаб бериши керак.

Бишкекнинг Октябрь район суди Норин Айипнинг «Ложь якобы во спасение: паппет-шоу независимости» деб номланган мақоласи президентнинг ор-номуси ва ҳурматига путур етказади деб топди.

Мақолага тўсиқ қўйилгани боис уни интернетдан ўқиб бўлмайди, лекин Айип ва президентнинг манфаатларини ҳимоя қилган прокурорлар мақолада президент тўғрисида бирорта ҳам сўз йўқ эканини тан олмоқда.

Аммо шунга қарамай прокурор Руслан Абдирахман мақолада Атамбаев ҳақида умумий сўз қилинганини айтмоқда.

«Агарда мақолада аниқ шахсларнинг исм шарифи ёзилмаса, ўқиб чиқиб ичидаги айрим иборалардан ҳамда сўзларнинг боғлиқларидан ким ҳақида айтилаётганини тушуниш мумкин, шу сабабдан ёзилган одам ҳақида ор-номусига, обрўсига шубҳа туғдирган аниқланмаган маълумот тарқатилган  — айни шу нарса судда далилланмоқда», — деб билдирди у.

Лекин Нарин Айип ва унинг адвокатлари бу айбловларга умуман қўшилмайди.

«Прокуратуранинг вакиллари ўзларининг таҳминларига кўра мақолани президент билан боғлашмоқда», — деб билдирди Айипнинг адвокати Эмил Жантаев.

Нарин Айип суднинг қарори билан экспертларнинг хулосаси ўлкада автокартия ўсиб бораётганининг исботи деди.

«Балки мақолада ёқимсиз ҳолатлар тилга олингандир, лекин у ерда президент ҳақида бирорта ҳам сўз айтилмаган. Эксперт мақола “ҳукумат”, “бошқармалар” деган сўзлар бор эканини айтиб, уларни президентга боғламоқда. Демак, прокурор ва эксперт ўзлари мамлакатда авторитар бошқарув бўлаётганини тан олишмоқда», — деди Айип.

Бунга қадар суд «Заноза» ва унинг ташкилотчилари Дина Маслова ҳамда Нарын Айипни президентни танқид қилувчи мақолалар учун айбдор дебтопган. Энди учинчи ҳукмдан кейин Маслова, Айип ва ахборот воситаси давлат раҳбарига умумий ҳисобда 21 миллион сом тўлаб бериши керак.

Шунингдек даъво аризаларидан бири бўйича ўтаётган судда ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова жамоатчилик олдида президентни танқид қилган деб топилиб унга ҳам давлат раҳбарига уч миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юкланган.

«Занозага» қарши яна икки даъво аризаси кўриб чиқилмоқчи.

ОАВга қарши даъво аризалари

Президент Атамбаев 2016 йилнинг март ойи бошида бош прокурор Индира Жолдубаева орқали «Заноза» онлайн-нашрига қарши беш шикоят даъвоси, «Азаттык» радиосига қарши икки шикоят даъвоси билан мурожаат қилган.

Президент нашрлар у тўғрисида ёлғон маълумот тарқатиш орқали унинг шаънига ва обрўсига путур етказган деб ҳисоблайди.

Президент ўзининг баёнотларида журналистлар у ҳақида “ёлғон” маълумотларни тарқатгани учун даъво очилганини ҳамда унинг оқибатида соғлиғига зарар етганини айтган.

У «Азаттык» бўйича халқаро судларгача боришини ваъда қилган, аммо радионинг директори Томас Кент Қирғизистонга келгандан сўнг 10 миллион сомлик шикоятларидан бирини қайтариб олган.

Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Метин Жумагулов