Елисеев: «Салянова билан умуман танишлигим йўқ»

542

Юрист Алексей Елиесеев депутат Аида Салянова билан умуман таниш бўлмаганини ҳамда 2010 йили унга адвокатлик лицензиясини узайтрилишидан манфатдор бўлмаганини билдирди. Тергов Саляновани юстиция министри бўлиб турган вақтда Максим Бакиевнинг манфаатларини ҳимоя қилган Елисеевга лицензиясини ноқонуний турда узайтириб берганликда айбламоқда.

Адвокат Алексей Елисеев тайёрлаган видео мурожаатни Ленин район суди Саляновага нисбатан жиноят ишининг материалларига қўшди.

Мурожаатда Елисеев Саляновани сурат орқали эслашга харакат қилганини, аммо эслай олмаганини айтган.

«Шунингдек ўзимнинг ёзувларим билан расмий хат алмашувларимни тартибга келтиришга харакат қилдим. Натижада менинг у билан ҳуқуқий ёки бошқа бир алоқам бўлмагани аниқ бўлди», — деган у.

Елисеевнинг таъкидлашича, Салянова 2010 йили “сиёсий тазйиқ” билан машғул бўлиб турган, шу сабабдан у билан алоқада бўлиши мумкин бўлмаган.

«Бундай шахс билан сўзлашиш ноқулай ва фойдасиз бўлган эди», — деди у.

Елисеев билдирганидек, 2010 йилдаги апрель революциясидан кейин унинг адвокатлик лицензиясининг узайтирилишидан ҳеч қандай фойда кўрмаган.

«Аниқроқ айтганда, мен Латвияда яшашга рухсатни 2010 йили июннинг бошида олдим, у вақтда ҳеч бир лицензия олмаган эди. Қочқин мақомини қирғиз ҳукуматининг “ёрдами” билан олишга эришдим, улар мени уялмай сиёсий мотив билан қувғин қилишган», — деб билдирди у.

Салянова ўзи лицензия қонуний турда берилганини ҳамда уни инкор қилишга асос бўлмаган деб айтмоқда. Унинг фикрига кўра, ўзига қарши қўзғалган иш сиёсий тусга эга. У ишда жиноят аломати йўқ, тергов лицензиянинг “ноқонуний” узайтирилишидан фойда топмаган деб ҳисоблайди. .

Салянова ва Атамбаевнинг келишмовчилиги

Собиқ юстиция министри ва баш прокурор Аида Салянова Атамбаевни 2015 йилдан бошлаб танқид қила бошлаган.

Салянова баш прокурорликдан кетар вақтида ҳам ҳукуматни тазйиқ кўрсатишда айблаган. Ўша вақтда унинг турмуш ўртоғига жиноий иш қўзғалиб, уни Бишкекнинг иссиқлик марказига ноқонуний кўмир ташишда айблашган.

«Ата мекен» партиясига депутат бўлиш арафасида Салянова 2016 йили Атамбаевнинг Конституция реформасига қарши чиқиб, ўлканинг асосий муҳолифатчиларидан бирига айланган.

Шунинг ортидан унинг турмуш ўртоғини шартли равишда етти йилга озодликдан маҳрум қилишган, бош прокуратура эса Елисеевнинг адвокатлик лицензияси бўйича Салянованинг ўзига жиноий иш қўзғаган.

Айбловчи тараф Салянованинг бошқарувидаги юстиция министрлиги Елисеевнинг судланмагани ҳақида маълумот олмай туриб лицензиянинг муддатини узайтирган деб ҳисоблайди.

Елисеев ўша вақтда Курманбек Бакиев ва Максим Бакиевга тегишли жиноят ишлари бўйича фигурант бўлган.

Шунингдек бош прокуратура лицензиянинг муддатини узайтириб бериш орқали юстиция министрлиги адвокатга тегишли маълумотларнаи йўқ қилган деган шубҳага бормоқда.

Ҳукумат Елисеевни саккиз йилга сиртдан ҳукм қилган. Натижада адвокат Қирғизистондан чиқиб Латвиядан бошпана олган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова