Бишкекликлар мактабларга киришда пул талаб қилинишидан шикоят қила олишади

495

Ота-оналар 1 синфнинг ўқувчиларидан олдиндан талаб қилинган тўловлар учун мактабнинг маъмурияти устидан арзлана олишади. Мэриянинг қошидаги билим бериш бўлимида 61-39-72 доимий алоқа линияси очилди.

Доимий алоқа линиясига қўнғироқ қилишда қайси мактаб, қанча маблағ сўраётганини айтиб, ўзининг алоқа манзилларини қолдириб қўйиш керак бўлади.

Билим бериш министри Гулмира Кудайбердиева бунга қадар ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилишда мактаб маъмурияти ота –оналардан пул талаб қилмаслиги керак эканини айтган. Бундан ташқари, мактабга олишда қандайдир бир синовлар ўтказилмаслиги керак.

Кудайбердиева шахсан ўзи Бишкекнинг барча мактаб директорларига пул талаб қилинганлиги учун хизмат вазифасидан бўшатилишини айтган.

«Биз бу нима талаблар эканини яхши тушунамиз. Уларни иҳтиёрий тўлов деб қўйишади, ота-оналарга банк ҳисоби берилади, улар ушбу маблағни ўтказишади. Биз бунга тақиқ қўйдик», — деди у.

Бошқа тўловларни ота-оанлар аввалгидек мактаб қошидаги жамоат уюшмаларига тўкишади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева