Бишкек: Панфилов боғида уч газ баллон портлади, жароҳатланганлар йўқ

501

Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги 3 июль куни эрталаб Бишкекнинг Панфилов боғидаги "Аист" кафесида уч газ баллон портлаганини билдирди. Жабрланганлар йўқ, милиция портлаш ҳолати бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.

ФҲМнинг матбуот котиби Элмира Шерипова Kloop.kgга билдиришича, Панфилов боғидаги портлаш эрталабки тўртта бўлган. Маҳаллий аҳоли қутқарув хизматини чақиришган.

«Ёнғин бир соат оралиғида ўчирилган. Эрта билан кафеда ҳеч ким бўлмаган, шу сабабдан жабрланувчилар йўқ», — деди у.

Шерипованинг айтишича, 130 квадрат метрга ёйилган ўтни ўчириш учун уч техника жалб қилинган. Газ баллонларнинг портлаш сабаблари хали аниқланмаган.

Шаҳар ички ишлар бошқармасининг етакчиси Адил Оморов Kloop.kgга портлаш факти бўйича милиция текширув ишларини олиб бораётганини билдирди.

«Кимёвий экспертиза тайинланди, хулосаси хали чиққани йўқ. Ҳозирда маълумотлар тўпланмоқда», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова