Талас: Next TV директори ва журналисти дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

548

Next TV телеканалининг ижровий директори ва мухбири Таласдаги Беш Тош дарёсига чўкиб кетишди. Ҳалок бўлганларнинг иккисининг ҳам ортида фарзандлари қолди.

Қутқарув хизматиги маълумот 1 июль куни тунда тушган.

Илк маълумотга кўра журналист Элмира Суйутбекова дарёга ювиниш мақсадида бориб, тойиш натижасида сувга тушиб кетган.

Журналистнинг етакчиси Суйун Омурбеков уни қутқариш мақсадида дарёга сакраб, оқибатда иккисини ҳам сувнинг оқими олиб кетган.

Ҳамкасблари уларни қирғоққа олиб чиқишганига қарамай, қутқарув хизмати уларни ҳушига келтира олмаган.

Суйун Омурбековнинг ортида ҳомиладор турмуш ўртоғи ва уч фарзанди, Элмира Суйутбекованинг тўрт фарзанди етим қолишди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева