Боом қапчиғайи: Хорижликлар автомобилига тош қулади

512

Боом қапчиғайидаги тоғдан махсус тош тушириш вақтида сайёҳларнинг машинасига тош қулади. Жабрланганлар йўқ, автомобилга бир оз зарар етган.

Қоракўлдан Бишкекга 30 июнда қайтиб келаётган Польшанинг беш фуқароси ва икки қирғизистонлик тош қулашига дуч келган.

«Қўққисдан тошлар уча бошлади, айримлари картошка билан тенг. Менинг автомобилимга олтита тош тегди. Олд ойнакларига зарар етди. Лекин, одамлар жабрланмади», — деди автомобил хайдовчиси.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигидан Kloop.kgга хабар қилишларича, ўша вақтда Транспорт министрлигининг ходимлари Боом қапчиғайида “кескин тош қулашлари”нинг олдини олиш мақсадида тош тушириш ишларини режалаштираётган бўлган. Лекин автомобилдаги хорижликлар тўғрисида муассасадагилар билмаган.

Махсус тош тушириш ишлари тош қулаш эҳтимоли бўлган бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилмоқчи.

«Кейинги тош тушириш ишлари Бишкек-Торугарт-Норин автойўлининг 31-километрида  3-10 июль кунларида ўтади. Ишлар соат тўққиздан бешгача олиб борилади. Автомобиллар харакатига чеклов қўйилмаган, автомобиллар кўп тўпланиб қолганда эса тош тушириш ишлари тўхтатиб турилади», — дейилади ФҲМнинг хабарида.

Муаллиф: Александра Титова