ИИМ 10-бошқармаси томонидан Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон районида «экстремисттик материалларни» сақлагани учун маҳаллий кенгашнинг депутати қўлга олинди. У «Хизб ут-Таҳрир» ташкилоти билан алоқадорликда гумонланмоқда.
ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича қўлга олинган шахсни тинтув вақтида ундан «экстремисттик варақалар» топилган. Ҳозирда депутат вақтинча қамоқда сақланмоқда.
Муассаса қўлга олинган депутатнинг шахсини ва ундан қандай мазмундаги ҳужжатлар топилганини айтгани йўқ. ИИМ жиноят ишини қўзғаб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қирғизистондаги «Хизб ут-Таҳрир»
Бу куч органлари мазкур ташкилотга алоқадор шахсларни биринчи бор қўлга олиш ҳолати эмас.
2016 йили Ўшда куч органлари «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг аёллар қанотининг етакчиси Шоирани қўлга олга олган.
ИИМнинг маълумотига кўра аёлдан «экстремисттик варақалар» топилган, у “Ислом давлати”нинг варақалари билан тарғибот ишларини олиб бораётган вақтга қўлга тушган.
2015 йили Жалолобод телеканалининг ходими ташкилотнинг сиёсатини тарғиб қилишди гумонланган.
Телеканалдан қирғизларнинг тарихини ёритувчи 25 дақиқалик фильм намойиш этилган.
Фильмда жамоатчиликда миллатлараро низо қўзитувчи матнлар бўлиб, тугашида фильмни «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилоти тайёрлаган деган ёзув ёзилган.
Ташкилот 1953 йили ташкил топган, халқаро диний партия.
«Хизб ут-Таҳрир» «адолатли ислом ҳаёти шартлари» билан ислом давлатининг ўрнатишни мақсад қилади.
Қирғизистонда ташкилот диний-экстремисттик деб топилиб, унинг фаолиятига тақиқ қўйилган.
Муаллиф: Метин Жумагулов