Жалолобод: беш минг ўқувчи яроқсиз гувоҳномалар олишди

494

Жалолобод вилоятида мактаб ўқувчилари исм-фамилияси нотўғри ёзилган аттестатларни олган. Бунинг натижасида минглаган битирувчилар ўрта таълимни тасдиқловчи ҳужжатсиз қолган.

Хато ёзилган аттестлар сабабли Жалолободнинг беш минг ўқувчиси олий ўқув юртига топширишга улгурмай қолиши мумкин.

Мактаб ўқитувчилари тўғирланган ҳужжатлар июль ойининг ўртасида берилишини айтмоқда.

Таълим министрлигидан аттестларни олий ўқув юртига ҳужжатларни қабул қилиш бошлангунга қалар тузатиб битилиши айтилмоқда.

«Таълим министрлиги битирувчиларнинг аттестларида техник хатолар кетганини билдирмоқда.Мазкур ҳужжатларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Биз олийгоҳларга қабул қилиш бошлангунга қадар ҳужжатларни янгилаб берамиз. Бу ҳеч қандай муаммоларни яратмайди», — деб айтди министрликнинг матбуот котиби Айзура Чикинова.

Вилоят таълим марказининг директори Акилбек Токтосунов яроқсиз бўлиб қолган аттестатлар учун босмахона айбдор эканини айтди.

«Бу ерда ўқитувчиларнинг, мактаб директорларининг ёки район маориф идораларининг айби йўқ. Улар барча ҳужжатларни аниқлаб таълим министрлигига жўнатишган. Харфлардаги хатони босмахонада қилишган. Типография айбни тан олиб, аттестатларни қайта босиб чиқармоқда. Уларнинг ярми келди, ҳозирда районларга тарқата бошладик», — деди Токтосунов.

2017 йилдан бошлаб мактаб гувоҳномаларини «Тартип» ширкати тайёрлаб келмоқда.

Типография биргина мактаб ўқувчиларининг исм-фамилиясида хатоликка йўл қўйиб қолмай, , «Қирғиз Республикасининг» дейилган ердаги сўнгги харфни ҳам қолдириб кетишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов