Чех ширкати Қирғизистонга 10 кичик ГЭС қуради

500

Давлат саноат қўмитаси Қирғизистонга кичик ГЭС қуриш бўйича тендернинг иккинчи босқичини ўтказди. Тендернинг ғолиби бўлиб «Liglass Trading CZ s.r.o.» номли Чехия ширкати топилди.

Ўн бир кичик ГЭСни қуриш учун тендерда жами олти ширкати иштирок этди. Икки фирма енгувчи бўлиб танланди: Чехиянинг «Liglass Trading CZ s.r.o.» ўн ГЭС, «Кыргыз Каганат» номли маҳаллий фирма бир ГЭС қуради.

Танлов 2017 йилнинг май ойининг ўртасида эълон қилинган. Шартга кўра, ғолиб ширкатлар ГЭС қуришни икки йил оралиғида якунлаши керак, ГЭС хизматчиларининг эса 90 фоизи маҳаллий аҳоли бўлиб, барча қурилиши материаллари Қирғизистондан сотиб олиниши керак.

Аввалроқ мазкур муассаса биринчи бор бу каби йирик қурилишга тендер эълон қилинганини билдирган эди. Давлат қўмитасининг вакили «Азаттык» радиосига берган интервьюсида қурилиш учун ерни давлат ажратиб беришини айтган.

«Ер давлат ҳисобида қолади. Кичик ГЭСни эса инвестор қуради. Тендернинг иштирокчиларига биз ер бўлиб бериш масаласидан ташқари, бошқа йўналишлар бўйича ҳам ёрдам берамиз», — деди у.

Қирғизистонда 2016 йили 15 ГЭС қурилиши айтилган. Унда ҳукумат 190 миллион сом миқдоридаги қурилишни эълон қилиб, унга Чехия ширкати инвестор бўлиб чиққан. Кейин иқтисод минстрлиги лойиҳани бекор қилганини эълон қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов