Собиқ депутат Ташиев суд ҳукми билан парламент спикерига 50 минг сом тўлаб берди

491

Парламент спикери Чинибай Турсунбеков матбуот йиғинида билдиришича, собиқ депутат Камчибек Ташиев судда ғолиб бўлган. Ташиев 2012-йили парламент сессиясида спикерни коррупция бўйича айблагани учун ундан кечирим сўраб, 50 минг сом тўлаб берди.

Парламентнинг VI чақирилишидаги сессияни якунловчи матбуот анжуманида Турсунбеков Ташиевга қарши ўтган судда ютиб чиққанини билдирди.

«Судда мен ғолиб бўлдим, Камчибек Ташиев мендан кечирим сўраб, мазкур суммани тўлаб беришга мажбур бўлди»,— деди у.

2012-йили Ташиев парламент йиғинида Турсунбековни йирик суммада пора бериб, ароқ-шароф чиқарган заводни сотиб олганликда айблаган.

Унда Турсунбеков ёлғон маълумот учун уни судга берганлан кейин, мазкур иш бўйича депутатлар комиссияси тузилган. Комиссия Ташиевнинг сўзига далил тополмаган.

Шунингдек, матбуот анжуманида парламент спикери ўзини президент сайловида иштирок этиши мумкинлигини айтди — у ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан қатнашади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева