Сариевнинг сайлов олди штабини собиқ вице-премьер Ибраимова бошқаради

494

Собиқ вице-премьер ва ҳисоб палатасининг собиқ раҳбари Элмира Ибраимова президентликка номзод Темир Сариевнинг штабига раҳбарлик қила бошлади. Бу вақтгача у бир неча марта Атамбаев ҳукуматини танқид қилиб, Конституцияни ўзгартиришга қарши чиқишган.

Жамоатчиликда Элмира Ибраимова сиёсий иқтисодчи қатори ва президент Алмазбек Атамбаевни бошқариш тизимини танқид қилгани билан маълум.

Ибраимова совет иттифоқи давридаги сиёсатчи Султан Ибраимовнинг қизи, тажрибали давлат арбоби, депутат, вице-премьерлик хизмати ва ҳисоб палатасининг раҳбари бўлган.

«Ак-Шумкар» партиясининг фикрича, уни «тажрибаси билан сиёсатдаги обрўси», Темир Сариевга «шубҳаланмасдан олий даражадаги хизматга учун курашишга имкон беради».

Бу вақтгача оммавий ахборот воситаларида Элмира Ибраимованинг ўзи президентликка номзодлигини қўяди деган тахминлар айтилган.

2016-йили Элмира Ибраимова бош қонунни ўзгартиришга қарши чиққан сиёсатчиларнинг қаторини тўлдиради.

2017-йилнинг бошида ҳисоб палатасининг собиқ раҳбари қарзларни кўплиги туфайли Қирғизистон дефолтга учраши мумкинлигини айтиб, президент Алмазбек Атамбаевнинг танқидига учраган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева