Конфедерация кубоги: Германия Мексикани мағлуб қилиб, финалга чиқди

512

Амалдаги футбол бўйича жаҳон чемпиони Германия КОНКАКАФ кубогининг эгаси бўлган Мексикани 4:1 ҳисобида енгиб, турнирнинг финалига чиқди, финал учрашувида у Чилининг терма жамоаси билан ўйнайди.

Иккинчи ярим финал ўйинида Б гуруҳининг ғолиби Германия А гуруҳида иккинчи поғонада турган Мексика билан учрашди. Жаҳон чемпиони мексикаликларни ютишга имкон бермай финал турнирдан жой олишди.

Ўйиннинг олтинчи дақиқасида ҳисобни Германиянинг ярим ҳимоячиси Леон Горецка очди. Икки дақиқадан сўнг у яна бир гол киритди.

Учинчи гол ўйиннинг иккинчи ярмида киритилди. Уни ҳужумчи Тимо Вернер амалга оширди.

Ҳисоб энди ўзгармайди деган билан 89-дақиқада Мексиканинг ярим ҳимоячиси Марко Фабиан рақибларига бир гол киритишга етишиб, кейинги дақиқаларда немецлар тўртинчи голни киритиб, учрашувни якунлашди.

Финалда немислар турнир олтини учун Жанубий Американинг Чили терма жамоаси билан учрашади. Биринчи ярим финалда Чили жамоаси Европанинг чемпионлари португалияликларни пенальти сериясида енгиб олишди.

Йоахим Левнинг жамоаси бронза медалга эга бўлиши аниқ, бу дегани 13-йил кетма-кет Германия жамоаси халқаро турнирларда учинчи поғонадан тушмай келаётганини билдиради.

Бу вақтгача Германия билан Чили гуруҳлар босқичида учрашган. Унда ўйин ҳисоби дуранг бўлган. Шунингдек, гуруҳлар босқичида Мексика билан Португалиянинг ўйини 2:2 ҳисобида якунланган.

Турнирнинг учинчи матчи 2-июлда Санкт-Петербургда ўтади. Шу куни Москвада Португалия ва Мексика турнирнинг бронзаси учун курашади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Matthias Hangst/Getty Images