"Мегаком" ва "Билайн" 58 миллион жаримага тортилди

563

Давлат монополияга қарши агентлиги «Мегаком» ва «Билайн» уяли операторлари тармоқлар аро алоқа учун хизмат баҳосини икки марта оширгани учун жаримага тортди. Солинган жарима республика бюджетига ўтказилади.

Монополияга қарши хизмат «Мегаком» ва «Билайн» компанияларини 58 миллион сом жаримага тортди. Мазкур хизматнинг маълумотига кўра, мобил алоқа компаниялари ўзаро яширин шартномада бўлишган.

Маҳкаманинг таъкидлашича, операторлар ўзаро шартнома тузиб олганлиги сабабли уларнинг орасидаги уяли алоқага бўлган баҳо икки марта кўтарилиб кетган.

Бундай кўриниш «рақобатга қарши келишув» деб саналади. Бошқа алоқа операторлари билан шартномаларнинг шартлари бузилмаган.

Алоқа операторларига «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузишган деган айб қўйилган.

Қирғизистонда монополияга қарши қонунларнинг бузилгани бўйича биринчи марта жавобгарликка тортишмоқда. Мазкур хизмат бундан кейин хам «Рақобат тўғрисида»ги қонунларни бузганларга «қатъий чоралар» кўрилишини таъкидлади.

58 миллион сом миқдоридаги жарима республика бюджетига ўтказиб берилади.

Алоқа операторлари Монополияга қарши агентликнинг санкцияси бўйича ҳеч нима демаган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов