Текебаев иши: Асосий гувоҳ Маевский судда биринчи кўрсатмасини берди

487

Мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг иши бўйича асосий гувоҳ Бишкекнинг Биринчи май район судида биринчи кўрсатмасини берди. Россиялик тадбиркор Леонид Маевский «Мегаком» уяли операторини бошқариш учун Текебаевга 1 млн доллар берганини айтди.

Мухолифатчи Текебаевга қарши жиноий иш 2017-йилнинг февраль ойида қўзғалгандан кейин Маевскийни биринчи марта суд залида сўзлаши.

Суд мажлисида Маевский сўзлашувлар қандай бўлганини ва «Мегаком» устидан назоратни қўлга олиш учун Текебаевга қандай пул бергани бўйича ўз версиясини айтиб берди.

Россиялик тадбиркорнинг сўзларига кўра, Текебаев вақтли ҳукумат раҳбарларидан бири бўлган вақтда унга «Қирғизистон бозорига кириш чиптаси учун» пул тўлаш кераклигини айтган.

Россиялик тадбиркор Леонид Маевский мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг иши бўйича кўрсатма берди.

Тадбиркорнинг кўрсатмасига кўра, Маевский билан Текебаевнинг сўзлашувлари 2010-йилдаги инқилобдан кейин май ойида бошланган.

Маевский Текебаев билан бир неча марта сиёсатчининг Ҳукумат уйидаги хонасида ва ресторанда учрашганини айтди.

«Мени принципсизлик ҳайрон қолдирди. Биз ресторандан чиқиб, сув устидаги кўприкда турганда менга Текебаев агар мен "Мегаком" компаниясини оладиган бўлсам, унда Қирғизистон бозорига кириш ҳаққини тўлашим кераклигини айтди», — деди Маевский судда.

Маевскийнинг сўзларига кўра, шундан сўнг у Москвага бориб, ўз жамоаси билан ҳисобни чиқариб, Текебаевга бир миллион доллардан кам бўлмаган пул тўлаши кераклигини аниқлаштиришган.

«Мен Текебаев билан Чотоновга бир миллион доллар беришга тайёр эканлигимни айтдим. Улар бу ерга менинг бош директорим Алексей Модинни қўйиши керак эди. [...] Модин таклифни қабул қилиб, жамоасини тўплай бошлади», — деди Маевский.

Россиялик тадбиркорнинг кўрсатмасига кўра, у пулни Текебаевга икки қисмга бўлиб берган. Биринчи 300 минг долларни Маевский Текебаевга Алексей Модин орқали берган. Қолган суммани Маевский Текебаевнинг вакилига ўз қўли билан евро валютасида топширган.

«Пул ўтказишни осонлаштириш учун 500 евро номиналига ўтказишга қарор қилдик. Мен ўз ҳисобимдан пулни олганимдан сўнг, Текебаевнинг одами келди. […] Эртаси куни Текебаев пулни олганини тасдиқлаб, Қирғизистон бозорига киришга тайёргарлик кўришни айтди», — деди Маевский.

Маевскийнинг сўзларига кўра, пул бергани бўйича барча ҳужжатлар терговчиларда бор.

Россиялик тадбиркорнинг қўшимча қилишича, кейинчалик уни Текебаев ва Чотонов билан алоқаси оғирлашиб, натижада сиёсатчилар ўз келишувларининг шартини бажаришмаган.

Муаллиф: Бектур Искендер