Баткен: Аҳоли қизил китобга кирган эчкемарларни сотмоқда

741

Баткеннинг Таян қишлоғининг яшовчилари сайёҳларга қизил китобга кирган эчкемарни сотишга ҳаракат қилишган. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлиги текширув олиб бориб, чора қўллашга ваъда бермоқда.

Қизил китобга кирган кулранг эчкемарларни Таян қишлоғида сотилаётгани тўғрисида «Фэйсбук» фойдаланувчиси Нуржан Алимканова ёзган. Унинг ёзгани фойдаланувчиларнинг ғазабига учраган.

Ўрмон хўжалиги ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигининг раҳбари Абдыкалик Рустамов Kloop.kgга билдиришича, Баткен вилоятидаги эчкемарларни сотиш факти бўйича текширув ишлари олиб борилиб, тегишли чоралар кўрилади.

«Марко Поло қўйини, қоплонни ўлдирган ҳолатлар бўлган, бироқ эчкемарларни овлаганлар ҳам мени хавотирга солди. Бу кам учрайдиган воқеа», — деди Рустамов.

Эколог Эмил Шүкүров Kloop.kgга билдиришича, кулранг эчкемарларни овлаганларга жарима бўлгани билан уларнинг популяциясини сақлашни ҳеч ким назорат қилолмайди.

Унинг сўзларига кўра, кулранг эчкиэмарларнинг сонини ҳеч ким аниқламаган.

«Авваллари улар Жалолобод ва Баткен вилоятларида яшашар эди. Бироқ Жалолободда улар қолмаган чоғи», — деди у.

Шукуровнинг сўзларига кўра, камёб рептилияларни сайёҳларга сотиш у ёқда турсин, дориворлик хусусияти бор деб гўштидан фойдаланишлари ҳам мумкин.

Кулранг эчкемар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг Қизил китобларига киритилган.

1930-1940-йиллари эчкемарнинг терисидан енгил саноатда фойдаланилган. Бу уларнинг сонини кескин камайишига сабаб бўлиб, айрим ҳудудларда улар умуман йўқолиб кетган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева