Текебаев иши: Собиқ партиядоши муҳолифатчининг пора олганини кўрмаган, лекин бошқалар орқали "билган"

603

Омурбек Текебаевнинг эски партиядоши Омурбек Абдирахманов судда сиёсатчи россиялик тадбиркорлардан 1 миллион АҚШ долларини қандай олганини айтиб берди.

Собиқ депутат Абдирахманов Текебаев уни россиялик тадбиркорлар билан учрашиш учун декабрнинг охирида 2011-йили январь ойининг бошида ўз хонасига чақирганини судда айтиб берди.

У делегациядаги одамларнинг исмларини ошкор қилмади, бироқ ўз кўрсатмаларида уларнинг бири Леонид Маевский бўлганини таъкидлади.

Абдирахманов билдиришича, бу учрашувда пул тўғрисида сўз бўлмаган, бироқ у Текебаев билан Дуйшонкул Чотоновни 1 млн доллар пора олганини билиб қолган.

Бу ҳақда у Чотоновдан сўраганда Чотонов унга «Йўқ-йўқ, нималар деяпсиз, ака?» деб жавоб берган.

Абдирахмановнинг сўзларига кўра, кафеда Текебаев ва Чотонов билан бўлган учрашув вақтида Чотонов Текебаев иккиси россиялик тадбиркорлардан пора олганини тан олган.

«Буни эшитган Текебаев ғазабланиб, "Сени ишинг нима? Партиянинг ишларига аралашма" деб қичқира бошлаган. Биз жанжаллашиб, кейин мен кетиб қолганман», — деди Абдирахманов.

Текебаев эса судда Абдирахмановнинг сўзларидан шубҳаланиб, унинг сўзлари доим ўзгариб туришини айтди.

«Сиз Маевский билан учрашув январь-февраль ойларида бўлган деб кўрсатма бергандан кейин биз сизни АҚШда бўлганингизни айтдик. Маевский кўрсатмасини ўзгартириб, учрашув февралда эмас, декабрда бўлган деб айтди», — деди Текебаев.

Шундан сўнг судья суд мажлисини 29-июнда қаралишини билдирди.

Текебаев билан Чотоновга қарши жиноий иш

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Чотонов билан Текебаевни жорий йилнинг февраль ойида ушлаган. Сиёсатчилар коррупция бўйича айбланишмоқда.

Сиёсатчиларни қўлга олинишига россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабаб бўлган. Россиялик тадбиркорнинг аризасида айтилишича, Текебаев «Мегаком» уяли компаниясини бошқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, Маевскийдан бир миллион доллар олган.

Терговлар бўйича, Чотонов Текебаев билан Маевскийнинг келишувига даллоллик қилган.

Текебаев қўйилган айбни инкор қилади ва унинг фикрича, жиноий иш сиёсий сифатга эга. Чотонов ҳам қўйилган айбни тан олмаган.

Текебаев билан Чотоновнинг тарафдорлари Бишкекда, Ўш ва Жалолобод вилоятларида ҳам бир неча кун кетма-кет сиёсатчиларни қўйиб юбориш талаби билан митинг ўтказишган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова