МОАУ асосчиси Камила Шаршекеева президентликка номзодини қўяди

586

Марказий Осиёдаги Америка университетининг асосчиси ва собиқ маориф министри Камилла Шаршекеева МСКга президент сайловида иштирок этиш тўғрисида ариза ёзди.

Шаршекеева марказий сайлов комиссиясига 2017-йилнинг октябрь ойида бўладиган президент сайловида иштирок этиш учун ҳужжатларини топширди. У ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовадан кейин президентлик учун курашадиган иккинчи аёл номзод бўлди.

У сайловда иштирок этгиси келганини шу йилнинг март ойида билдирган эди.

Камилла Шаршекеева — собиқ маориф министри ва МОУнинг асосчиси. Фрунзе шаҳрида 1957-йили туғилган. Москва давлат педагогика чет тиллар институтини 1979-йили тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини у 1979-йили Қирғиз давлат университетида ўқитувчи бўлиб бошлаган. 1993-йили унинг ташаббуси билан қирғиз-америка тадбиркорлиги факультети очилиб, у ерда Шаршекеева тўрт йил декан бўлиб ишлаган.

У 1997-йили МОАУга асос солиб, ҳозирда Марказий Осиёдаги халқаро университетнинг ректори бўлиб саналади. Шунингдек, 2001-2002-йиллари маориф министри лавозимида ишлаган.

Президентликка яна кимлар номзодини қўйган?

Шаршекеева президентлик лавозими учун курашаётган иккинчи аёл номзод. Аввалроқ ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларини топширган.

Улардан ташқари номзод қатори «Ак шумкар» сиёсий партиясининг раҳбари Темир Сариев ва ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан қамоқдаги муҳолифатчи Омурбек Текебаев, «Қиш бўлмайди» меминин муаллифи Арстанбек Абдилдаев ва «Лига-Антикризис» жамоатчилик бирлашмасининг раиси Назарбек Нишанов МСКда рўйхатдан ўтишган.

Президент сайловида иштирок этгиси келганини ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ва собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов билдиришган. Президент Алмазбек Атамбаев Жээнбеков номзодлигини аввал қўллаган, КСДПнинг 15-июлда бўладиган съездида ҳозирги премьер-министр президентликка кўрсатилиши мумкин.

Қирғизистон президентини сайлаш 2017-йилнинг 15-октябрига белгиланган. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 15-августгача давом этади.

Муаллиф: Метин Жумагулов