Иссиқкўл: Ҳайдовчи икки патруль ходимини уриб кетди

618

Субару Форестер» машинасининг ҳайдовчиси икки патруль милиция хизматкорини Иссиқ-Кўлнинг Чолпон-Ота шаҳрида уриб кетди. Бир инспектор оғир аҳволда касалхонада, яна бирининг синган жойлари бор.

ДИҚҚАТ! Видеода руҳиятга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган кадрлар бор.

ИИМнинг матбуот марказидан Kloop.kgга билдиришларича, ПМБ ходимларининг машинасига «Субару Форестер» автомобилининг ҳайдовчиси келиб урилган.

«Улар ўз ишларини бажариб, йўл четида туришган», — деди Kloop.kgга ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев.

Воқеага гувоҳ бўлганларнинг таъкидлашича, «Субару»нинг ҳайдовчиси бошқа машина билан тўқнашиб кетишдан қочиб, патруль ходимларининг автомобилини келиб урган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Елена Баялинованинг сўзларига кўра, ПМБнинг бир ходимини жигари ёрилиб, оёқ-қўли синиб, касалхонага ётқизилган. Ҳозир у операция қилинмоқда.

Ҳайдовчи ҳам касалхонада. Милиция воқеа сабабларини текширмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова