МХДҚ терактни режалаштиришда гумонланган тўрт фуқарони қўлга олди

585

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети чегара ҳудудларида бир қанча терактларни режалаштиришда гумон қилинган тўрт қирғизистонликни ушлади.

Тергов версияси бўйича, қўлга олинганлар терактни амалга ошириш учун қўлда тайёрланган портловчи мосламаларни ва ўқ отувчи қуроллардан фойдаланишни режалаштиришган.

«Ҳибс қилинганлар чегара ҳудудларида ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш учун бир нечта террор харкатларини амалга оширишни режалаштиришган», — дейилади МХДҚнинг билдирувида.

Қўлга олинганлар МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган.

Терговчилар терактни тайёрлаш ва молиялаш, қурол-яроқларни ва портловчи мосламаларни сақлаш, қуролли гуруҳлар тузиш ва экстремистик ташкилотнинг рамзларини тарғиб қилиш фактлари бўйича жиноий ишни қўзғашган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева