Ўш: Автомобилнинг балони учиб кетиб, саккиз ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлди

551

Ўшнинг Қорасув районидаги қишлоқдан ўтиб кетаётган «КамАЗ»нинг ғилдираги чиқиб кетиб, йўл четида турган саккиз ёшли болага теккан. Бола касалхонага етмай жон берган.

Ўш ИИБнинг матбуот марказининг ходими Жана Сатарбаева Kloop.kgга билдиришича, воқеа 27-июнь куни кечда бўлган.

«Машина юк билан кетаётиб, бир вақтда орқа ғилдираги чиқиб, йўл четида турган болага тегиб кетган», — деди у.

Сатарбаеванинг сўзларига кўра, ҳайдовчи тўхтаб, болага ёрдам бериш учун борган. Маҳаллий яшовчилар эса тез ёрдам билан милицияни чақиришган.

Боланинг яқинлари касалхонага олиб кетишган, бироқ у касалхонага етмай вафот этган.

Милиция ходимлари «КамАЗ» ҳайдовчисини ушлаб, машинани жарима майдонига киритишган. Текширув ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова