Хитой элчихнасидаги теракт: Судланувчилар 10 йилдан 18 йилгача қамоқ жазосини олишди

468

Биринчи май район суди 27 июнь куни Бишкекдаги Хитой элчихонасига уюштирилган терактда айбланаётган уч кишига ҳукм ўқиди. Судланувчилардан бири 18 йилга, қолган икки киши эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳукм вақтида судланувчиларнинг теракт тайёргарлигидан алоқадорлиги тўла исботлангани такъидлаб ўтилди.

Суд Хасаниддин Исмаилов 18 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, мол- мулкини мусодара қилиш ҳукми ўқилди.

Яни икки судланувчи Химатилло Абдулажанов ва Куназим Мансуров мол-мулки мусодара қилиниши билан бирга, эркидан 10 йилга ажралди.

Судланувчилар ўз айбларини тан олмадилар. Адвокатлар ҳукм бўйича арзланишларини билдиришди.

Хитой элчихонасидаги портлаш

Бишкекдаги Хитой элчихонасининг ҳудудидаги портлаш 30 августда юз берган. Ўшанда ҳудкуш элчихона дарвозасини бузиб кириб, ўзини портлатган.

Портлаш оқибатида уч киши жароҳатланиб, ҳудкушнинг ўзи ҳалок бўлган. Гувоҳнинг сўзига кўра портлаган автомобилнинг деталлари 200 метрлик оралиққа сочилиб кетган.

Хитойнинг ташқи ишлар минстри воқеани экстермизм ва зўравонлик акти деб атаган.

Қирғизистон махсус хизматининг фарзига кўра теракт Қирғизистон ҳудудида тақиқланган “Жамоат ат-Тавҳид валь Жиҳод” гуруҳининг буюртмаси билан амалга оширилган.

Терактдан сўнг Хитой элчихонаси бир неча ойга ёпилиб, бунинг ортидан кўплаган қирғизистонликлар, айниқса талабаларнинг виза олиш масаласида муаммолар юзага келган.

Ҳозирда элчихона кучайтирилган тартибдаги қўриқлаш билан ишини давом эттирмоқда.

Муаллиф: Александра Титова