БМТнинг собиқ эксперти Қирғизистон президентлигига сайловда қатнашади

520

Бирлашган миллатлар ташкилотининг аввалги ҳалқаро амалдори Таалатбек Масадиков президентликка ўзини-ўзини кўрсатиш йўли билан оьланмоқда. У МСКга ўни биринчи бўлиб ариза берган номзод.

Таалатбек Масадиков ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан президентликка номзод қатори чиқаётганини «Фейсбук» саҳифасига ёзган.

«Қарор қабул қилинди. Мен Қирғизистон президентлигига ўзимни номзодлигимни қўйдим»,— деб ёзган у.

Таалатбек Масадиков халқаро можаролар, террористик фаолият ва гиёҳванд моддаларни етиштириш масаласи бўйича эксперт бўлиб саналади.

У кўп вақтдан бери БМТда ишлаб, юқори лавозимдаги амалдор номига эришган. Шунингдек, БМТнинг Афғонистондаги сиёсий миссиясини бажариб, у ерда 15 йил яшагани билан таниқли.

Дипломат Марказий Осиёдаги Америка университети янги очилганда маъруза ўқиб юриб, 2016-йили Токио университетида уч ой ёш амалдорларни ўқитган.

Бундан ташқари Масадиков «Қирғизистон социал партиясининг» раҳбари. У президентликка отланган ўн биринчи номзод бўлди.

Марказий сайлов комиссиясига ҳозирда ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан саккиз номзод рўйхатдан ўтди. Уларнинг орасида «Ата Мекен» мухолифатчи партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев ҳам бор.

Президентлик лавозимига номзод қатори ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова билан Марказий Осиёдаги халқаро университет ректори Камилла Шаршекеева ҳам отланган.

МСКга шунингдек «Лига-антикризис» бирлашмасининг раҳбари Назарбек Нишанов, «Қиш бўлмайди» меминин муаллифи Арстанбек Абдилдаев, собиқ депутат Турсунбай Бакир ўғли ҳужжатларини топширган.

Президентлик лавозими латвиялик «Маро» фирмасининг Бишкекдаги филиалининг раҳбари Сайнидин Султанов билан ишлаб чиқарувчилар бирлашмасининг етакчиси Бакит Дегенбаевни ҳам қизиқтирган.

Партиялар номидан Бакит Торобаев («Онугуу-Прогресс») ва Темир Сариев («Ак Шумкар») отланишган.

МСКга ариза берган номзодлар ўзларининг қўлловчилари ичидан 30 минг имзо топшириши ва сайлов фондига бир миллион сом миқдорида гаров қўйиши керак.

Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 10-сентябргача давом этиб, сайлов 15-октябрда ўтади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева