Қозоғистон: Чимкентдаги нефт базасида ёнғин чиқиб, бир киши халок бўлди

552

23 июнь тонги «Шымкент мунай онемдеры» нефть базасида ёнғин чиқди. Ёнғин марказида қолган нефть базасининг бир ходими халок бўлган.

«Шымкент мунай онемдеры» нефть базаси Карабастау қишлоғидан атиги икки юз метр узоқликда жайлашган.

 23 июня тонгида, таҳминан газ ва ҳаво қоришмасининг тушиши оқибатида резервуар базаларидан бирида ёнғин бошланган.

Нефтбазасининг ходими Торехан Лесбаев ёнғин марказида бўлган ва халок бўлган. У 46 ёшда бўлган. Қолган хизматчилар хавфсиз ерга кўчирилган.

АИ 92 маркасидаги бензин бўлган резервуар тўлиқ ёниб кетган.

Унинг яқинида бўлган яна тўрт контенрдаги ёнилғи ўтдан сақлаб қолинди.

Ёнғинга қарши 200 ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жалб қилинди. 35та ўт ўчириш техникалари ва олти сув ташувчи автомобил ишлади.

Муаллиф: Александра Титова