23 июнь куни қаттиқ шамол Республика қон марказининг томини учириб кетди. Марказ раҳбарияти зудлик билан томни таъмирлаш учун маблағ излашмоқда.
Қон марказининг директори Бакит Карабаев шиддатли шамол бутун ўлка бўйича беморларга сиворотка (альбумин) тайёрловчи марказ томини кўчириб кетгани ҳақида билдирган.
«Бу ерда 100 киши ишлайди, биз мазкур бинода альбумин тайёрлаймиз. Айни пайтда зиён миқдори ҳисобланмоқда. Томни таъмирлаш ишлари бошланди», — деди у.
Карабаевнинг айтишича, айни пайтда раҳбарият Қон маркази тезкор таъмир учун маблағ қидириш билан банд.
Бу 23 июндаги шамолдан қаттиқ зиён кўрган ягона бино эмас.
Шамол оқибатида 52 дарахт қулаб, бино томлари кўчиб, электр тармоқлари зарар кўрган.
Натижада саккиз киши жароҳат олган, 12 ёшли қиз бошидан жароҳат олиб, эртаси куни жонлантириш бўлимида ўзига келган.
Муаллиф: Александра Титова